Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи фаол аъзоси фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди

126

МХДҚ криминал Камчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси Майрамбек Мусадаровни фирибгарликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда махсус хизмат 23 августда билдирди.

Сурат: МХДҚ
Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, гумондор 2020 йили Чолпон-Ата шаҳридаги отчопар ёнидан ер беришни ваъда қилиб, фуқародан 5 минг долларини ва «Ауди С4» русумидаги машинасини тортиб олган. Аммо охири ер Камчи Колбаевга ўтказиб берилган.

МХДҚ билдиришича, «Мокинтош» лақаби билан танилган Мусадаров бунгача оғир ва ўзгача оғир жиноятлар учун судланганини таъкидлади.

Ҳозирда гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойида. Тергов ишлари давом этмоқда.

8 августда махсус хизмати Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзосини аёл кишини калтаклаб, пул талаб қилаётганда қўлга олган.

Ушланган одам сўнгги олти ой давомида куч ишлатиб, зўравонлик қиламан деб қўрқитиб, жабрланувчидан доим пул олиб тургани маълум бўлган.