Бишкек — Торугарт йўлидаги Боом қапчиғайида бўлган ҳалокатида уч киши ҳалок бўлиб, яна тўўқиз киши касалхонада. Бу маълумотни 16-августда «Клооп»га Кемин туман касалхонасидан билдиришди.
«Касалхонага умумий 11 одам етказилиб, иккиси уйга чиқарилган. 16-августга ўтар кечаси етти киши аҳволи қониқарли бўлгани учун [Бишкекдаги] №4 шаҳар ва бир кичкина киз №3 болалар касалхонасига ўтказилди. Ҳозирда бир аёл туман касалхонасининг жонлантириш бўлимида. Аҳволи оғир», — деди касалхона раҳбари Бакит Сатимкулов.
Йўл патрул хизматининг маълумотига кўра, бу воқеа 15-августда бўлган. Унда Toyota Avensis ва Mercedes Benz русумидаги икки машина тўқнашган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва айбдорлар текширилмоқда.
13-августда Тон туманидаги йўл ҳалокатида саккиз киши вафот этган. Ўлганларнинг орасида икки бола ҳам борлиги маълум қилинган.
Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, шу йилнинг олти ойида ўлкада уч минглан ортиқ йўл ҳалокати содир бўлган. Бунинг натижасида умумий 269 одам вафот этиб, ундан 38и — ёш болалар. Бу йил йўл ҳалокатидан қазо қилганларнинг сони ўтган йилга қараганда 8,5 марта кўп.