Президент маданият, санъат ва спорт соҳасига 670 миллион сом ажратишни топширди

132

Президент Садир Жапаров «маданият, санъат ва спортни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасига бу соҳаларга 670 миллион сом маблағ ажратиш топширилди.

Президент матбуот хизмати, бундай қарор ҳозирги вақтда «маданият соҳасидаги давлат сиёсати вазифаларини ҳал этишни, маданий салоҳиятини асраб-авайлашга, маданий бойликлардан фойдаланиш, маданиятни ривожлантириш бўйича конституциявий кафолатларни таъминлашга, маданият соҳасини бозор шароитига мослаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кўришнинг ўта зарурлиги» билан боғлиқ қабул қилинганини тушунтирди.

«Ажратилган маблағлар ҳозирги вақтдаги маданият соҳасидаги давлат сиёсатини вазифаларини ҳал этишни, маданий салоҳиятини сақлашга, маданий қадриятлардан фойдаланишнинг конституциявий кафолатларини таъминлашга, маданият соҳасини бозор шароитига мослаштиришга йўналтирилади», — деб айтилади маълумотда.

Аввалроқ Молия вазирлиги, Маданият вазирлигининг 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги бюджетидан 2,1 миллиард сом суммадаги чиқимлар молиялаштирилганини билдирган. Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг қиймати 896,3 млн сом, жумладан, календар режага асосан спортчиларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши учун 250 млн сом маблағлари молиялаштирилган.