МХДҚ: Ўзини ИИВ ходими деб таништириб, пул талаб қилганлар қўлга олинди

208

Ўзларини ички ишлар вазирлигининг ходимлари деб таништириб, фуқаролардан доимий равишда пул талаб қилган 6 киши қўлга олинди. Бу ҳақда 11 августда МХДҚдан билдиришди.

Гумондорлар. Сурат: МХДҚ
Гумондорлар. Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, 8 августда «Пора талаб қилиш» моддаси асосида қўзғалган жиноий иш асосида қўлга олинган гумондорлар ўзларини ички ишлар органларининг ходимларимиз деб таништириб юришган. Шунингдек, улар бир фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш ва интернетга компромат сифатга эга видеоларни тарқатиш билан қўрқитиб, 300 минг сом пул талаб қилгани аниқланган.

Улар системали асосда фуқаролардан пул талаб қилиш билан шуғулланишган.

Бу факт бўйича қўлга олинган гумондорлар МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тинтув вақтида уларнинг ёнидан номаълум тўппонча, рация ва бошқа махсус воситалар топилди.

Ҳозирда жиноятга алоқаси бор фуқароларни аниқлаш ишлари бормоқда.

МХДҚ шу каби жиноят турларидан жабрланган фуқароларни қуйидаги телефон рақамлари орқали алоқага чиқишни сўрайди: 0312660475. Анонимлик кафолатланади.

18 июлда Ўш шаҳрида ўзини МХДҚнинг ходимлари деб таништириб, турғундан 158 минг сом олиб тўламаган фуқаро ушланган.

Шикоятчининг айтишича, гумондор «танишлари борлигини ва устидан қўзғалган жиноий ишни ёпиб беришни» ваъда қилиб, алдов йўли билан пулини олиб, ишлатиб юборган. Бу факт бўйича «Фирибгарлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.

Муаллиф: Айчурок Кенжекулова