ФВВ: Кучли ёмғир туфайли тоғли ҳудудларга сел келиши мумкин

211

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ўзгарувчан об-ҳаво ва кутилаётган ёғингарчилик сабаб тоғли ҳудудларда сел бўлиши хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди. Шошилинч маълумотни 11 августда ФВВ фейсбук саҳифасида ёзди.

12-14 август кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб тоғли ва тоғ этакларидаги қишлоқларда сел бўлиши мумкинлиги айтилган.

«Селнинг олдини олиш мақсадида уй ёнидаги ариқларни, дренаж каналларни тозалашни таклиф қиламиз», — деб ёзилади билдирувда.

Бунгача 7 август куни Иссиқкўлнинг Туп туманига қарашли Каркира қишлоқ ҳукуматидаги Талди-Суу, Коочу, Корумду қишлоқларида сел бўлган.

Сел натижасида ҳудуддаги 92 уйнинг ҳовлисига, ер тўласини сув қоплаган — унинг 40дан ортиғи Корумду, 28таси Талди-Суу ва 24таси Кочү қишлоғидаги уйлар. Шунингдек, хўжалик йўллари ва ҳайдов майдонлари сув остида қолган.

ФВВнинг сел бўлган ҳудудлар бўйича, 10 августда берган маълумотида сел оқибатлари бартараф қилиниб, қутқарувчилар ўз ўринларига қайтишгани айтилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи