Бишкекда «Барселона»нинг афсоналари билан футбол учрашуви бўлиб ўтади

173

«Барселона» футбол клубининг афсоналари Қирғизистонга келиб, футбол ўйнайди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида айтилди.

Клубдан «Барселона» сафига одамларни кўпроқ жалб қилиб, янги аудиторияни тузишга интилиб, халқаро брендини кенгайтиришни давом эттираётганини айтишди.

«Клубнинг Марказий Осиёдаги сўнгги стратегик сафари Қирғизистонда “Барсанинг тажрибаси” номли лойиҳани ишлаб чиқиш учун футбол ва спорт маданиятини тарғиб қилиш бўйича ишлаган Jalgroup Asia компанияси билан ҳамкорликни имзолаш мақсадини кўзлайди», — дейилади билдирувда.

Клубнинг лойиҳаси бир неча йилга мўлжалланган, бу ўлкада «Барса» брендининг айрим активларидан фойдаланиш.

«Жалолобод ва Бишкек шаҳарларида “Барса” академияси орқали ёшлар орасида “Барса”нинг спорт ва стили тарғиб қилинади, ҳамда бу шаҳарларда лойиҳанинг ижтимоий томондан мустаҳкамлаш учун “Барса” дўкони ва “Барса” кафеси очилади», — деб қўшимча қилди клубнинг вакиллари.

Бундан ташқари, «Барсанинг афсоналари» жамоаси 30 августда соат 20:00да Бишкекнинг Долон Омурзаков номидаги стадионда «Осиё афсоналари» жамоасига қарши ўйин ўтказиши кутилмоқда.

«Учрашувда собиқ ўйинчилар, уларнинг орасида Жулиано Беллетти, Людовик Жюли, Рональд де Бур, Серхи Бархуан, Жованни Сильва, Хуан Карлос ва Йон Андони Гойкоэчеа қатнашади. Бу “Барса”нинг ўлкадаги мухлислари учун клубнинг кекса афсонасини дунёга тарғиб қилишга ёрдам берган ўйинчиларининг ўйини билан маҳоратларига гувоҳ бўлиш учун алоҳида имконият», — деб билдиришди клубдан.

«Барселона»нинг маълумотига кўра, уларнинг клуби билан Jalgroup Asia компанияси ўртасидаги келишув «Барса академияси» лойиҳасининг халқаро даражадаги жиддий силжиши бўлади, сабаби клуб ҳозирча Марказий Осиёда футбол мактабини очмаган.

Икки янги академия, клубнинг маълумотига кўра, Япониядаги беш, Ҳиндистондаги тўрт, Сингапурдаги академиянинг сафини тўлдириб, Осиё-тинч океани минтақасидаги 11-12-академия бўлади.

«Ёш спортчилар олдинги мавсумда “Барселона” академиясининг жаҳон кубоги ва “Барселона” академиясининг Осиё-тинч океани минтақасидаги кубоги каби халқаро турнирларга қатнаша олишади, бу турнирлар академиянинг машғулот ишининг кульминация ҳолати бўлиб ҳисобланади ва [академиянинг бутун дунёдаги ўйинчилари орасидаги дўстликни мустаҳкамлайди», — деб билдиришди «Барселона»дан.