10 августда Иссиқкўлда уч автомашина иштирокида йўл ҳалокати содир бўлиб, воқеа бўлган жойда бир киши вафот этди. Бу ҳақда 11 августда «Клооп»га ИИВнинг патрул хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Балиқчи — Ананьево — Қоракўл автойўлининг 14-чақиримида бўлган ҳодисада олти киши жароҳатланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Volkswagen Vento русумидаги машина ғарб томон кетаётганда қарши томонга чиқиб, катта тезликда кетаётиб тўхтаб турган Chevrolet ва Lexus LX470 русумидаги икки машинани уриб кетган.
Volkswagen Vento машинасининг йўловчиси воқеа бўлган жойда вафот этган.
Ҳозирда тегишли материаллар тўпланиб, тергов амаллари бормоқда.
Патрул хизмати йўл фалокатининг 90% ҳайдовчиларнинг айби билан бўлаётганини билдирди. Шунингдек, ҳайдовчиларга қарама-қарши томонга чиқмай, тезликни оширмай, йўл қоидаларига амал қилиб машина бошқаришга чақирди.
19 июлда Бишкекнинг Ак-Ордо-3 участкасидаги йўловчи ташувчи автобус билан оғир юк ташувчи машина иштирокидаги йўл ҳалокатида икки киши вафот этган. Фожеада кичик автобуснинг ичидаги 23 киши турли даражада жароҳатланиб, 11 киши касалхонага ётқизилган.
Чуй вилоят милицияси юк ташувчи машинанинг эгаси қўлга олинганини, воқеани Сўқулуқ туман ИИБи текшираётганини айтган.
Муаллиф: Айчурок Кенжекулова