Қирғизистонда елим халталар муомаласи 2027 йилдан бошлаб бутунлай тақиқланади

114

Президент Садир Жапаров 2027 йилнинг 1 январидан бошлаб ўлкада полиэтилен халталар билан елимдан тайёрланган буюмларни савдода ва хизмат кўрсатиш тармоқларида ишлаб чиқариш, ишлатиш ва бепул беришни тақиқлаган қонунни имзолади. Бу ҳақда 10 августда президентнинг матбуот хизмати билдирди. 

Парламент қонун лойиҳасини 2023 йилнинг 29 июнида қабул қилган.

Президент администрациясининг маълумотига кўра, бу чекловлар елимнинг соғликка ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш учун киритилмоқда. Шунингдек, бу чекловларни био-чириб кетувчи халталарни кундалик ҳаётда фойдаланишга ва уни экспорт учун ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмайди.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ўлканинг алоҳида ҳимояда бўлган табиат ва биосфера ҳудудларида елим буюмлар билан полиэтилен халталарини экспортга ва кундалик ҳаётда зарур бўлган био-чириб кетувчи халталарни ишлаб чиқариш ҳам тақиқланади.

Бундан ташқари, қабул қилинган қонун расмий эълон қилинган кундан 15 кун ўтгандан сўнг қуйидаги чекловлар киритилади:

Иссиқкўл вилоятининг курорт-рекреация зонаси ҳудудида полимер пленкасидан қилинган пакетларни ва пластик буюмларнинг барча турларини абсолют айланиши;

Қирғизистоннинг ўзгача ҳимоядаги табиат ва биосфера ҳудуларида полимер пленкасидан қилинган пакетларни, пластик буюмларни олиб кириш, фойдаланиш, ишлатиш ва бепул бериш. Бунга жисмоний шахслар товарларни, шахсий буюмларини ташишда ва қадоқлашда фойдаланиш учун олиб келган пакетларни, товарларни пломбаланган юк отсектерда транзит олиб ўтиш кирмайди.

Шунингдек, қонунда фойдаланиш тақиқланган елим буюмларнинг рўйхати ҳам кўрсатилган:

  • бир марта фойдаланувчи елим ишларнинг барча тури;
  • озиқ-овқат қадоқлари;
  • ПЭТ (полиэтилентерефталат, РЕТ) пластик бутилкаси;
  • тухум учун пластикдан ясалган бир марта фойдаланувчи идиш;
  • кофенинг елим капсулалари
  • озиқ-овқат учун тор халталар.

Бунгача президент администрациясининг матбуот хизмати етакчиси Дайирбек Орунбеков Иссиқкўл вилоятида маҳаллий дўконларда ҳаридорларга полиэтилен халта беришни тақиқлаганини билдирган. Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев президентнинг топшириғи билан Вазирлар маҳкамаси секин-аста полиэтилен халтадан қоғоз халталарга ўтишини айтган.

Ўлкада бир марта фойдаланувчи халталарни тайёрлаш ва сотишни тақиқлаш олдин ҳам таклиф қилинган. Депутат Марлен Маматалиев тегишли қонунни 2020 йили ҳам киритган. Шунингдек, қонун лойиҳасилари 2018 йили ҳам таклиф қилинган. Бироқ бу таклифлар қўллов топган эмас.

Муаллифи Медина Шамшидинова