Жалолобод: Камчибек Ташиев асфальт босилган кўча очилишида қатнашди

135

Жалолобод шаҳрида янги асфальт босилган Пушкин кўчасининг очилишига МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев қатнашди. Бу ҳақда 9 августда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, йўлнинг узунлиги деярли икки чақирим, кенглиги 20 метрни ташкил қилади.

Сурат: Жалолобод шаҳар мэрияси
Сурат: Жалолобод шаҳар мэрияси

9 августда фойдаланишга топширилган кўчанинг очилишига президентнинг Жалолобод вилоятидаги вакили Абсаттар Сиргабаев, Жалолобод шаҳар мэри Эрнисбек Ормоков бошчилигидаги маҳаллий ҳукумат вакиллари, шаҳар турғунлари қатнашишди.

Кўчанинг қурилиши Жалолобод шаҳрини ривожлантиришга ажратилган 2 млрд сом ҳисобидан молияланиб, 70 млн сом маблағ сарфланди.

Пушкин кўчаси — Жалолобод шаҳрининг асосий йўлларидан бири. Бу кўча 2018-2019 йиллари кенгайтирилиб, аммо кенгайтирилган қисмига вақтинча асфальт босилган.

Бу йил шаҳарда умумий 13 чақирим тротуарга ва 20 чақирим йўлга асфальт босиш режалаштирилган.

Ташиев турли объектларнинг очилишида олдин ҳам қатнашиб келган. Ўтган йили Сузоқ туманига қарашли Барпи қишлоғида акаси Жанибек Ташиевнинг хотирасига бағишланган «Жони» дам олиш боғининг очилишига ва Жалолободдаги тўрт кўчанинг таъмирдан кейинги очилишига қатнашган.

Бундан ташқари, Ташиев ўлканинг турли ҳудудларида қурилиб ёки таъмирланган МХДҚнинг ўнлаган биноларини очган. Бундай бинолар республика бўйича ўнлаб саналади.