Тенгиз Болтурук икки ишхонадан ҳар ойда 100 минг доллар ойлик олиб турган — Kaktus.media

119

«Кумтор»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук икки компаниядан ҳар ойда 100 минг доллар маош олиб турган — 55 минг доллар «Кумтор Голд компанидан» ва 45 минг доллар «Улуғ кўчманчилар мероси» холдингидан. Бу ҳақда 9 августда ўз манбаларига таяниб Kaktus.media нашри ёзди.   

Нашрнинг манбалари билдиришича, Ҳисоб палатаси текшириб, Болтурук 2021 йилнинг августида «Кумтор Голд компани»даги маошини асоссиз 40 минг долларгача, ўша йилнинг декабрида 55 минг долларга яқин кўпайтирганини аниқлаган. Болтурук 2021 йилнинг майидан 2022 йилнинг февралигача 473,2 минг доллар маош олган.

Бундан ташқари, Болтурук ўзи раҳбар бўлган «Улуу көчмөндөр мурасы» миллий холдинг компанияси унга ҳар ойда 45 минг доллар миқдорида маош тўлаб турган. Тўловлар унга 2021 йилнинг охирида Молия вазирлиги билан Болтурук ўртасида тузилган шартнома асосида тўланган. Шунингдек, бошқарма раиси устама ҳақига, бошқа ижтимоий имтиёзларни ва кафолатларни олишга ҳақли бўлган.

«Энг консерватив ҳисоблар бўйича, Тенгиз Болтурук Аяпберген ўғли 2021 йилнинг декабридан 2022 йилнинг сентябригача 600 минг доллар топган», — деб ёзади нашр.

Шунингдек, журналистлар ўтган йилнинг охирида Вазирлар Маҳкамаси бу холдинг давлат бюджетидан молияланиши ҳақида маълумот берганини эсга солган. Молия вазирлигининг маълумоти бўйича, холдинг 2022 йилнинг бошидан бери 3,4 млрд сомга капиталлаштирилган. Муассаса бу пуллар бюджетга қайтарилиб, 700 млни холдингга қолдирилади деб ишонтирган. Ундан тахминан 680 млн соми бюджетга солиқ ва бошқа тўловлар турида қайтарилиши керак эди, деярли 20-30 млни холдингнинг ходимларига маош ва иш ўринларини ижарага олиш каби бошқа ҳаражатларга сарфланади.

«Кумтор» ва Болтурукнинг қамоққа олиниши

Тенгиз Болтурук «Кумтор Голд Компанини» 2021 йилнинг 17 майидан бошлаб бошқарган — шу куни ҳукумат конга ташқи бошқарувни киритган. 2022 йилнинг 24 августида Вазирлар Маҳкамаси Болтурук «Кумтор»нинг ташқи бошқарувчиси хизматидан бўшатилганини маълум қилган. Бу Ҳисоб палатаси коннинг ишида моддий қонунбузарликларни аниқлагандан кейин бўлган.

Болтурук 2022 йилнинг сентябрида қўлга олинган. Бу бош прокуратура коннинг ишини текшириш натижасида уч жиноий иш қўзғагандан кейин бўлган. Терговнинг версияси бўйича, компания давлатга 1 млрд доллардан ортиқ зарар келтирган. Болтурук билан бирга таъминлаш бўйича мутахассис Айша-Гул Фронтбек қиз Жаналиева, Молия бошқармасининг бошчиси Риспек Токтогулов ва компаниянинг ижрочи директори Канат Курманов қўлга олинган.

Март ойининг ярмида бош прокурорнинг ўринбосари Умуткан Конкубаева «Кумтор»даги коррупция иши бўйича қўлга олинганлар келтирилган 1 млрд 146 млн сом зарарнинг 642 млн сомини тўлаб беришганини билдирган.

Бу йил апрелда Болтурукнинг эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган, июлда суд унинг қамоқдаги муддатини 2023 йилнинг 10 августигача узайтирган.

Муаллиф Медина Шамшидинова