Asia Park Россия фирмаларига омбор қуриб бераётгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди

129

Asia Park комплексини қураётган компания «Коммерсантъ» нашрининг бу ерга Россия фирмаларининг омборлари жойлашади деган маълумотини инкор қилди. Бу ҳақда «Клооп»га Asia Park омбор комплексининг вакиллари билдирди.

Нашр омборнинг қурилишига Омурбек Бабановнинг қариндоши эгалик қилган «Траст KG» компанияси масъуллигини билдирган.

Asia Park комплексининг директори Кирилл Шевченконинг айтишича, омбор бунгача нарш билдирганидай Россия компаниялари учун эмас, Қирғизистон компанияларига деб қурилмоқда.

«Биз Asia Park’ни Россия компанияларига эмас, Қирғизистон компаниялари учун қуряпмиз. Омборни “Азия Ритейл” учун қуряпмиз — бу “Азия” ва “Азбука” дўконларининг, бир қанча фармацевтика компанияларининг тармоғи, улар Қирғизистоннинг янги қонунларига кўра омборларини 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб музлатиш имконига эга сифатли янги омборларга кўчириши керак, қурилишни бошлашга мана шу нарсалар сабаб бўлди», — деб тушунтирди у.

Шевшенко омборга Қирғизистон бозорида ишлаган маркетплейслар, дистрибуция компаниялари мижоз бўлишини қўшимча қилди. Шунингдек, у маҳаллий талаб билан танишиб чиққандан кейин тегишли ҳажмдаги омбор комплексини қуришни бошлаб, ижарачилар гуруҳи ва ижара шартномаларини тузиш билан шуғулланишаётганини билдирди.

«Аммо, “Коммерсант”нинг журналисти бизнинг бирортамиздан ҳам аниқламай туриб, мақоласида нотўғри маълумот берди. Биринчидан, биз умуман Россия ва россиялик компаниялар учун қўш импорт билан ишлаймиз деб омбор қурмаяпмиз», — деди директор.

У мақолада кўрсатилган «Траст KG» компанияси бу лойиҳага эга эмаслигини, бу ҳуқуқ ҳозирда рўйхатдан ўтиб, тегишли ҳужжатларини олаётган янги Asia Park ЁҲЖга тегишли эканини таъкидлади.