1 сентябрдан бошлаб автомашиналарни онлайн қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича синов лойиҳаси ишга тушади

103

ИИВ ва Рақамлаштириш вазирлиги 1 сентябрдан бошлаб синов лойиҳасини ишга туширади, бу бўйича қирғизистонликлар машиналарини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказа олишади. Бу ҳақда 10 августда «Унаа» давлат ишхонасининг матбуот хизмати билдирди.

Сурат президент администрациясининг Рақалмшатириш бўйича бўлимининг бошчиси Азамат Буржуевнинг Х (олдин Твиттер) аккаунтидан олинди.

Лойиҳа 2024 йилнинг 1 сентябригача ишлаб, натижасини кўрсатса кейин давом эттирилади.

«Автотранспорт воситасини онлайн рўйхатга олиш йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун эгасига берилган жарималар, фоизлар, солиқлар бўйича қарзи йўқ вақтларда қулай бўлади», — деб билдиришди «Унаа» давлат ишхонасидан.

Онлайн қайта рўйхатга олиш учун автотранспортнинг эгаси автотранспорт воситасини визуал кўрикдан ўтказиб, «Унаа» давлат муассасасининг бўлимларида суратга олиши керак. Машинани кўрикдан ўтгани ҳақидаги маълумот электрон базада 30 кун сақланади. Бу орада машинанинг эгаси машинани банклар ва «Тундук» давлат портали томонидан ишлаб чиқилган иловалар орқали онлайн қайта рўйхатга олади.

Бундан ташқари, агар транспорт воситаси никоҳдаги вақтда олинган бўлса, эри/аёли ҳам қайта рўйхатга розилик бериш учун онлайн идентификациядан ўтиши керак.

Муаллиф Медина Шамшидинова