Қирғизистон Россиядан электр энергияси билан газнинг импортини кўпайтиришни режалаштирмоқда

126

Энергетика вазири Таалайбек Ибраев Қирғизистон Россиядан электр энергияси билан газ импортини кўпайтиришни режалаштираётганини билдирди. Бу ҳақда у Россиянинг «РИА Новости» нашрига берган интервьюсида айтди.

Ибраевнинг айтишича, ҳозир Қирғизистон электр энергиясини Туркманистон, Қозоғистон ва Россиядан импорт қилмоқда, Ўзбекистондан эса Қирғизистон томон транспортировкаси бормоқда.

«Бу йил туркман ва рус электр энергиясини оляпмиз. Бизда “Туркманэнерга” ва “ИнтерРАО” билан шартнома бор. “ИнтерРАО”, бизнинг режа бўйича йил охиригача бизга 1,5 млрд кВт/с беради. Турманистондан 1,6 млрд кВт/с келади. Келаси йили Турманистондан 1,7 млрд импорт қиламиз деб режалаштиряпмиз», — деди у.

Бундан ташқари, Ибраев Қирғизистон Россиядан газ сотиб олишни ҳам кўпайтиришни режалаштираётганини айтди. Вазирнинг айтишича, ўлкада табиий газдан фойдаланиш ҳажмини ортиши кутилмоқда.

«Биз Бишкекни ва Чуй вилояти атрофидаги туманларни тўлиқ газга ўтказмоқчимиз. Бу кўмирга муқобил ўтин, шу сабабли, бизда келгувси йилга бу ўтинни сотиб олишни купайтириш бўйича режамиз катта. Бишкек ИЭМни газга ўтказиш режаси ҳам бор. Биз бунга тайёрмиз, ҳозир бу борада ишлаяпмиз», — деб билдирди вазир.

Ибраев Чуй вилоятининг Чалдовар қишлоғида қуввати 500 мВт газ станциясини қуриш режаси борлигини қўшимча қилди.

Россия Қирғизистонга электр энергиясини етказа бошлагани апрелда маълум бўлган. 2023 йилнинг апрелидан 2024 йилнинг март ойигача умумий 900 млн кВт. Соатга яқин миқдорда электр энергияси етказилиши айтилган.

Қирғизистонга электр энергиясини етказиш ишини «Интер РАО» компанияси бажармоқда. У электр станцияларининг умумий қуввати 31 ГВтни ташкил қилган энергетика холдинги. Компания — электр энергиясини экспорт-импорт қилган ягона Россия оператори. Компаниянинг асосий акционери бўлиб 2022 йилнинг охирида «Роснефтегаз» (26,37%) ҳисобланган.

Бошқа давлатлардан электр энергиясини импорт қилиш шартномасини ҳукумат республикада энергетика тармоғи инқироз бўлаётгани сабаб тузган. Бу ҳақда президент Садир Жапаров ноябрда ўзи айтган.

Бундан ташқари, кризис ва электр энергиясининг танқислиги кўпайганидан ҳукумат 2023 йилнинг 1 сентябридан бошлаб энергетикага фавқулодда ҳолат режимини киритган. Президентнинг фармонига мувофиқ, режим 2026 йилнинг охиригача давом этади.

Президент Садир Жапаров ФҲ режими бўйича изоҳ бериб, бу режимни киритиш энергетикада вазият «хавфли» эканини англатмаслигини, фақатгина Энергетика вазирлигининг ваколатларини кенгайтиради деган.