Ўш: Милициянинг патрул хизмати бошчиси хизматдан кетди ва 91 ходим жазога тортилди

118
Айбек Жумагулов. Сурат: Интернетдан олинди

Ўш шаҳар ИИБнинг патрул хизматининг бошчиси Айбек Жумагулов ишдан бўшатилиб, яна 91 ходим турли тартиб жазосига тортилди. Бу ҳақда «Клооп»га 10 августда ИИВнинг патрул хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 28 июлда Ўш шаҳар патрул хизматининг ходимлари норозилик намойишини ўтказишган.

Бу факт бўйича махсус комиссия тузилиб, унинг қарори билан икки ходим Ички ишлар идораларидаги ишидан бўшатилди. Беш ходим эса лавозимини тушириш билан бўшатилса, 11 ходим ИИВнинг ЙҲХТББнинг бошқа бўлимларига ўтказилди. Шунингдек, қолган ходимлар турли тартиб жазосига тортилгани айтилди.

Ишдан бўшатилган Жумагулов ИИВнинг ЙҲХТББнинг Мониторинг марказининг бўлим бошчиси этиб тайинлангани маълум қилинди.

29 июлга ўтар кечаси Ўш шаҳар ИИБнинг патрул хизматининг 50га яқин ходими норозилик акциясига чиқиб, муассасага янги тайинланган етакчи Айбек Жумагуловни ишдан бўшатишни талаб қилишган.

Норозилик митинггига чиққанлар 8 соатлик иш 12 соатдан ошиб кетаётганини билдириб, патрулчиларга меҳнат таътиллари берилмаётганини айтишган.

Бундан ташқари, ходимлар «Жумагулов танишларини ишга олиб келиб, бошқа танишларининг машиналарини жарима майдонидан асоссиз чиқармоқда» деб айблаган.

Икки соат давом этган норозилик акциясига Жумагулов келмаган. Йиғилганларга Ўш шаҳар ИИБ бошчисининг ўринбосари Акилбек Бекишов учрашиб, бу воқеа бўйича махсус комиссия текширув ўтказишини билдирган.

Айбек Жумагулов шу йилнинг май ойида Ўш шаҳар милициясининг патрул хизмати бошчиси бўлиб тайинланган. Бунгача у Бишкек милициясининг патрул хизмати бошқармаси етакчиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

Муаллиф: Айчурок Кенжекулова