Қозоғистоннинг энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Қирғизистоннинг майнинг компаниясига электр энергиясини бериш бўйича ҳозирча аниқ шартнома йўқлигини билдирди. Бу ҳақда у Қирғизистоннинг энергетика вазири Таалайбек Ибраевнинг Кеминдаги майнинг компания 1 августдан бошлаб Қозоғистондан электр энергиясини сотиб ола бошлайди деган билдирувига изоҳ бераётиб айтди.
«Бу бўйича қанча ҳажм бўлади, қандай бўлади, деталли маълумотни аниқлаш учун менга вақт керак. Аниқроғи, бизнинг сотиб олувчи компания билан четга чиқара оладиган электр энергиясининг ҳажмини энди аниқладик. Мени билишимча, ҳозирча аниқ шартномалар йўқ. Аммо бундай имкониятлар борлигини тасдиқлайман ва энергетика ишхоналарининг даражасида сўзлашув бориши мумкинлигини айтмоқчиман», — деган у «Азаттиқ»нинг қозоқ хизматига.
Саткалиев Қозоғистоннинг электр тармоғи электр энергиясини «маълум соатларда» четга сотишга имкони борлигини таъкидлаб, уни Қозоғистон «халқаро бозорга, жумладан Марказий Осиё давлатларига экспорт қилишни таклиф қилишга тайёр» деб қўшимча қилди.
«Уларни ким сотиб олишини [Энергетика ишхоналари] ўзлари аниқлаб, ҳал қилишсин. Биз Қозоғистоннинг манфаатига қараб иш қиламиз», — деб қўшимча қилди у.
Кеминдаги майнинг ферма
Бунгача «Клооп» билан «Азаттиқ» Кеминдаги «Соларкоин» майнинг компанияси ҳақида икки хил суриштирувни эълон қилган. Суриштирувларда энергетика инқирози вақтида ўлкадаги майнинг фермалар катта миқдорда электр энертиясидан фойдаланишни давом эттираётгани ҳақида сўз бўлган. Бу миқдор Норин вилоятига бир ҳафтага етади. Шунингдек, суриштирувчилар майнинг фермани давлат энергокомпанияларнинг директорлар кенгаши аъзолари билан боғлиқлигини аниқлашган.
Бироқ суриштирув чиққандан кейин энергетика вазири Таалайбек Ибраев Кеминдаги майнинг ферма Қирғизистоннинг электр энергиясини олишдан бош тортганини билдирган. Унинг айтишича, «Соларкоин» электр қувватини Қозоғистондан ола бошлайди, Қирғизистонга транзит учун 23 тийин тўлайди. Вазирнинг айтишича, бу 17 млн сомгина олиб келади.
Бундан ташқари, давлат раҳбари Камбар-Ата-2 ГЭСида майнинг ферма қурилаётгани бўйича ҳам изоҳ берди. Бунгача «Клооп» ўз суриштирувида мазкур компанияни тахтдан қулатилган президент Бакиевнинг оиласига алоқаси борлигини айтган.
Қирғиз ҳукумати ўлкада электр энергияси танқислигига қарамай, майнинг фермалар билан шартнома тузади. Ўлкадаги электр энергиясига бўлган танқислик сабаб 1 августдан бошлаб фавқулодда вазият режими киритилган. Президент фармонига мувофиқ, бу ҳолат 2026 йилнинг охиригача давом этади.
2023 йилнинг июли бошида ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Бакит Торобаев сув омборида сувнинг оқиб кириши паст эканлиги учун тегишли муассасаларга «электр энергиясига бўлган лимитни жиддий назорат қилишни» топширган. Тахминларга кўра, 2023 йилнинг октябрида сув омборидаги сувнинг ҳажми 12,4 млрд метр кубни ташкил қилиши кутилмоқда, бу режадан 2 млрд метр кубга оз.