Ўш шаҳар ИИБнинг катта терговчиси маст ҳолда машина ҳайдаб кетаётганида қўлга олинди

107

Ўш шаҳрида маст ҳолда автомашинасини бошқараётган шаҳар ИИБ катта терговчиси қўлга олиниб, протокол тузилди. Маълумотни «Клооп»га 8 августда Ўш шаҳар Йўл-патрул хизматидан тасдиқлашди.

Хабарда айтилишича, Ўш шаҳар ИИБнинг катта терговчиси «М.А.С» исмли шахс Ўш шаҳрининг Осмонов кўчасида маст ҳолда автомашинани ҳайдаб кетаётган вақтида, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилган.

Милициядан терговчининг маст ҳолатда эканлиги аниқланиб, унга нисбатан «Маст ҳолда ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариши» моддаси асосида баённома тузилди.

Бунга қадар 8 августда «БеспределKG» телеграм-каналида суратга олинган видеолавҳалар тарқалган. Унда Ўш шаҳар милициясининг терговчиси маст ҳолатда машина бошқараётгани тасвирга олинган.

Ички ишлар вазирлиги мазкур ходимнинг иши бўйича хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.

Жорий йилда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ҳайдовчилар учун жарима миқдори 15 минг сомгача оширилган. Бундай қарор йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш учун қабул қилингани айтилган.