Бишкек: 20 августдан бошлаб автобус ва троллейбусларда контролёрлар ишлай бошлайди

113

20 августдан бошлаб пойтахтнинг автобус ва троллейбусларида контролёрлар иш бошлайди. Бу ҳақда «Тулпар» лойиҳасининг бош етакчиси Бекжан Акматбековга таяниб Economist.kg нашри ёзди.

Бунгача Бишкек мэрияси 20 августдан бошлаб муниципал автобус ва троллейбусларда йўл ҳақини нақд бўлмаган тўлов билан олинишини билдирган. Йўл ҳақига нақд пул олинмайди.

Акматбековнинг айтишича, йўл ҳақини тўланишига аввалгидай ҳайдовчилар назорат қилишади. Шунингдек, биринчи кунлари муниципал транспортда йўл ҳақининг тўланишини назорат қилиш учун Бишкек троллейбус бошқармасидан (БТБ), Бишкек йўловчилар автотранспорт ишхонасидан ва Бишкек мэриясидан қўшимча ходимлар жалб қилинади.

«Биринчи ҳафтада — ҳар бир транспортда бўлади, кейин — вазиятга қараб бўлади. Контролёрлар — махсус асосда, доимий равишда ишлашади, аммо кам миқдорда, [лойиҳа] тўлиқ ишга тушгандан кейин», — деб билдирди у.

20 августдан бошлаб автобус ва троллейбусда йўл ҳақини қуйидаги усуллар орқали тўласа бўлади:

Уч категориядаги «Тулпар» транспорт карталари орқали — стандарт, мактаб, имтиёзли карталар билан. 20 августдан бошлаб карталарнинг нархи 30 сомгача арзонлайди;

  • контактсиз тўловни амалга оширадиган Қирғизистоннинг барча банк карталари орқали;
  • NFC виртуал карталар орқали;
  • «Тулпар», Balance, Megapay ва бошқа иловаларнинг QR-кодини сканир қилиш орқали;
  •  «Тулпар» иловасида транспортнинг кодини териш орқали.

Бишкек мэрияси сўнгги уч йилдан бери жамоат транспортида йўл ҳақини тўлиқ ҳолда нақд бўлмаган тўлов тизимига ўтказишга ҳаракат қилади. Бироқ бундай тизимга ўтиш бир неча марта номаълум муддатга сурилган.