«Қамоққа олинмади». Қорасувда турғунга ўқ отган гумонланувчининг ким экани аниқланди

109

Ўш вилоятининг Қорасув туманида 32 ёшли турғунига ўқ отган одамнинг ким экани аниқланди. Бу ҳақда 9 августда «Клооп»га вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, гумондор Ўзган туманининг Тўрт-Кўл қишлоғининг 36 ёшли турғуни экани маълум бўлди. Тинтув вақтида ёнидан газо-травматик тўппонча топилиб, баллистик экспертиза тайинланди.

Ҳозирда гумондор тергов қамоғида эмас — Ўш вилоят ИИБдан унинг қамалиш-қамалмаслиги «эскпертизанинг натижасида ҳал қилинади» деб таъкидлашди.

Шунингдек, милициядан гумондор «Женго» лақаби билан танилган криминал Кадир Досоновнинг «вакил боласи бўлиши мумкин» деган маълумотни инкор қилишди.

Қорасув туманида 32 ёшли одамнинг ўқдан жароҳатланиб, жонлантириш бўлимига тушгани ҳақида 4 августда маълум қилинган. Кейин у Қорасувдаги Наримон қишлоғининг турғуни экани аниқланган.

Жабрланувчининг онаси маълумотни тасдиқлаб, фарзандини «Ош» аэропортидаги йўлда отиб кетишганини айтган.

«Улар пул алмаштириш жойида ишлаган болалардан пул олиб турганлар экан. Менинг ўғлим шериги билан “сизлар кимсизлар?” деб сўрагани ўша машинани тўхтатишибди. Ўқ отган одамнинг ҳайдовчиси ҳам бор экан. Кейин у машинадан тушиб менинг ўғлими ура бошлабди. Бир неча марта ўқ отган экан, бўйнига икки ўқ тегибди», — деган у.

Ўш вилоят ИИБдан жабрланувчи воқеа бўйича милицияга «ариза ёзишдан бош тортаётганини» билдиришди. Маълумотга кўра, у уч жойидан жароҳатланган, ҳозирда аҳволи қониқарли дейилди.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи