Ўш: МХДҚ қурилишдаги қонунбузарликлар сабаб 39 масжидни вақтинча ёпди

142

Ўш вилоятидаги қурилишларда қонунбузарликлар ва санитар-эпидемиология талабларига жавоб бермаган 39 масжид ва 21 диний ўқув юртлари вақтинча ёпилиб, жарима солинди. Бу ҳақда 8 августда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, муассасалар белгиланган архитектура-қурилиш меъёрларини бузиш билан қурилгани ҳақидаги муассасалар аро ишчи гуруҳнинг вакилларини текширувидан кейин маълум бўлган.

Сурат: МХДҚ

Бундан ташқари, МХДҚ томонидан яна 48 масжидга ва 40 диний ўқув юртларига акт тузилиб, кўрсатмалар берилди. Шунингдек, 15 факт бўйича материаллар қонунбузарликларнинг умумий реестрига рўйхатга олиниб, етти материал маълумот реестрига киритилди.

Қўмитадан кўрсатма ва актлар Қирғизистондаги «Дин эътиқоди эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақидаги» қонун, архитектура, қурилиш, санитар-эпидемиология нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани сабаб тузилганини таъкидлашди.

МХДҚ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича маҳаллий ҳукумат органларига топшириқлар берилиб, диний ташкилотларнинг етакчиларига диний экстремизмнинг кўринишларини олдини олиш учун амалий ишларни кучайтириш таклиф қилинди.

29 июнда Жалолобод вилоятининг ҳудудида ноқонуний фаолият юритган 60 масжид аниқланиб, уни текшириш бўйича махсус комиссия тузилган.

Қирғизистонда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг, архитектура ва Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасининг рухсатисиз ўзбилармонлик билан қурилган масжидлар тегишли қонунбузарлик бўлиб ҳисобланади.