Президент «Ёшлар ҳақидаги» қонунни имзолади

88

Президент Садир Жапаров ёшларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган «Ёшлар ҳақидаги» қонунни имзолади. Бу ҳақда 7 августда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси таклиф қилиб, парламент уни 2023 йилнинг 21 июнида қабул қилган.

Ҳужжатда 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшдагилар ёшлар дейилиши айтилган. Бунгача Қирғизистонда ёшлар учун ёшнинг чеки 28 ёш бўлган. Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида Маданият вазирининг ўринбосари Союзбек Надирбеков МДҲ давлатлари ичида Қирғизистондагина ёшларнинг ёшининг чеки энг паст эканини билдирган.

«2000 йилгача 35 ёшгача бўлганлар ёш деб ҳисобланган. 2009 йили 28 ёшга туширилган. Бу икки факторга боғлиқ.

Биринчидан, ёш оилалар ижтимоий тўлов олиб туришган, бюджетга оғир бўлгани учун ижтимоий тўлов олувчиларнинг ёшини камайтиришга қарор қилишган. Иккинчи фактор — оила қуришнинг ўртача ёши 22-23 ёш бўлган. Ҳозирда кўпроқ 27-28 ёшда оила қуришмоқда», — деди у.

Қонун лойиҳасининг муаллифлари билдиришича, қонун «ёшлар сиёсатини шакллантиришнинг, ёшларни давлат фаолиятининг барча тармоқларига жалб қилишнинг механизмларини аниқлаш» мақсадини кўзлайди.

Ёшлар сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун қонунда қуйидагилар кўрсатилган:

  • Ёшлар ишлари бўйича кенгашларни тузиш.
  • Давлат ишининг барча тармоқларида имконияти чекланган ёшларни ва камбағал ёшлар гуруҳини жалб қилиш учун бир хил шароитлар яратиш.
  • Давлат идоралари билан маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ўртасида ўзаро ҳаракатни белгилаш.
  • Ёш тадбиркорларга ва бутун ёшларнинг ишларига кўмак кўрсатиш.
  • Ёшларнинг ихтиёрий фаолиятини изга солиш.
  • Моддий ёрдам кўрсатиш масалалари.

Бундан ташқари, ёшларни иш билан таъминлашни ошириш Вазирлар Маҳкамаси меҳнат бозорини таҳлил қилиб, талаб юқори бўлган мутахассисликларни аниқлайди.

Муаллиф: Медина Шамшидинова