Камчибек Ташиев ёқилғи нархини 63-64 сомдан оширмасликни топширди

142

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев нефтетрейдерлар билан ёнилғи моддасининг нархини 63-64 сомдан оширмасликка келишди. Бу ҳақда 5 августда махсус хизматдан билдиришди.

Маълумотга кўра, Ташиев Солиқ хизматининг бошчиси Алтинбек Абдувапов, Монополияга қарши курашиш хизматининг раиси Кеңешбай Тайлаков ва нефтетрейдерлар билан йиғин ўтказди.

Унда Ташиев нефтетрейдерлар ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида дизель мойини қиммат нархда сотилиаётганини таъкидлади.

«Шу сабаб нефтетрейдерларга нарх сиёсатини сақлаш таклиф қилиниб, аҳолини дизель мойи билан таъминлаш учун нархни арзонлатиб, бир литрига 63-64 сомдан ошмаган нархни белгилаш зарурли айтилди», — деб ёзилади маълумотда.

Июнь ойининг бошида Қирғизистоннинг нейтетрейдерлар ассоциацияси ёнилғи мойининг 1 литри 2,5-3 сомга қимматлаши мумкинлигини айтган.

Қирғизистонда ёнилғи мой рус армияси 2022 йилнинг 24 февралида Украинага ҳужум қилиб, кўплаб ғарб давлатлари Россияга иқтисодий санкцияларни киритгандан кейин қимматлай бошлаган. Қирғизистон нефт маҳсулотларининг кўп қисмини мана шу давлатдан, Россиядан олиб келади.