Қирғизистон полвонлари Сербияда бўлиб ўтган мусобақада учта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалига эга бўлишди

120

5 августда қирғизистонлик спортчилар Сербияда ўтган Ljubomir Ivanovic Gedza Memorial халқаро мусобақасида грек-рим кураши бўйича уч олтин, бир кумуш ва икки бронза медалларини олишди.

Жоламан Шаршенбеков 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида куч синашиб, финалда венгриялик полвон Эрик Торбани 8:0 ҳисобида енгди.

Раззак Бейшекеев 67 килограммгача бўлган оғирликда учрашув ўтказиб, финалда венгриялик спортчи Иштван Ванцани 5:4 ҳисобида мағлуб қилди.

Акжол Махмудов 77 килограммгача бўлган категорияда курашиб, финалда россиялик Адлет Тюлюбаевни енгди – иккиси бир очкодан олиб, охиргисида Махмудов олгани сабаб ғолиб деб топилди.

Бундан ташқари, кумуш медалга Бексултан Махмудов, бронза медалига Амантур Исмаилов билан Узур Жусупбеков лойиқ деб топилди.