Сохта диплом можароси: Суд мандатидан ажраган икки депутатнинг аризасини қаноатлантирмади

155

Бишкек шаҳар маъмурий суди Фархат Исмаилов билан Фарходбек Алимжановнинг мандатидан маҳрум қилишга боғлиқ МСКга қарши берган аризани қаноатлантирмади.

Маълумотда иккиси ҳам суднинг қароридан шикоят қилишга бир ой вақти борлиги айтилди.

Икки депутатнинг мандатидан маҳрум қилиш ҳақида 6-июлда маълум бўлган. Бу қарорга уларнинг дипломларини яроқсиз деб топилгани асос бўлган. Кейин улар МСКнинг қарорига қарши судга мурожаат қилишган.

МСКнинг аъзоси Узарбек Жилкибаев «депутат бўлиш учун номзод олий маълумотли бўлиши керак» деган талаб 2021 йили киритилганини билдирган. Унинг айтишича, олдин номзодлардан диплом талаб қилинмаган.

Президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан ўтган йили мартдан бошлаб МХДҚ барча амалдорларнинг дипломини аниқлигини ва қўш фуқаролигини текшира бошлаган.

Махсус хизматдан қалбаки диплом энг кўп берилган олийгоҳ қатори Қирғиз миллий университети шубҳали эканини билдиршган.