1 августда «Чекит Медиа» фактчекерлар бирлашмаси президент Садир Жапаровга «ишлаган» фейк ва троллар фабрикаси ҳақидаги суриштирувнинг иккинчи бўлимини эълон қилди.
Унда давлат раҳбари Садир Жапаров қамоқда ётган вақтда мессенжерлар орқали ижтимоий тармоқларнинг фойдаланаувчиларини бошқариб, шу усулни кейин ҳам қўллагани баён қилинади.
Суриштирувда Садир Жапаров 2020 йили октябрь воқеаларида қамоқдан чиқиб, премьерлик лавозимига таклиф қилинганда ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековни ва божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қўллаган фейк-аккаунтлар дарров Жапаровнинг фойдасига «қамчи ўргани» ҳам таъкидланган.
Шунингдек, махсус гуруҳ бошқа сиёсатчиларни қоралаб тургани, фабрика 2021 йили бўлиб ўтган президентлик сайловида ҳам фаол ишлагани айтилган.
«Чекит Медиа» бу ишларга «Кабар» давлат ахборот агентлигини, МТРКни ва турли вазирликларнинг ходимларини ҳам алоқаси борлигини билдирган.
Бироқ журналистлар боғланганда бу муассасаларнинг етакчилари, вакиллари «фейк-фабрикага алоқаси йўқлигини» айтиб, инкор қилишган.
Суриштирувнинг иккинчи бўлими чиққандан кейин 2 августда МТРК маълумот берди. Унда суриштирувда айтилган WhatsAppдаги «МТРКни тан олиш» деган гуруҳ ҳақиқатдан ҳам борлиги айтилган.
Аммо муассасанинг айтишича, бу гуруҳ ҳукуматни қўллаб, бошқаларни қоралаш мақсадида эмас, корпорациянинг ўзлигини тан олиш мақсадида тузилган.
«Чекит Медиа»нинг биринчи суриштируви
20 июнда «Чекит Медиа» МТРКга жойлашган фейк ва тролларнинг фабрикаси ҳақидаги суриштирувни чиқарган. Унда фейк-фабриканинг ишини президентнинг ахборот сиёсат бўлимининг етакчиси Дайирбек Орунбеков назорат қилиши мумкинлиги айтилган.
Журналистлар МТРКда тузилган SMM ва янги медиа бўлимда ишлаганлар «30 минг сомдан 40 минг сомгача» маош олишини бир неча манбаадан тасдиқлашган. 2022 йили МТРКнинг ҳаражати 485 млн сомни ташкил қилган — бу кунига солиқдан тушган маблағдан 1 млн сомдан ортиғи канал эҳтиёжига сарфланади деган маънони англатади.
Президент администрациясининг ахборот сиёсат бўлимининг етакчиси Дайирбек Орунбеков ўзи ҳақидаги сўзларни инкор қилиб, материални «қоралаш» деб атаган. У суриштирувни «миш-миш даражасидаги, манипуляция ва туҳмат қатори қабул қилганини» таъкидлаган.
МТРКнинг журналистлари ҳам «Чекит Медиа»нинг суриштирувига жавоб бериб, ундаги маълумотларни «муҳокамага ем ташлаган туҳмат, қоралаш ва манипуляция» дейишган.