Ак-Суудаги митинг: Зўрлашда айбланган шахс қамоққа қайтди, бўшатган судья ишдан кетди

97

Иссиқкўлнинг Ак-Суу туман суди 51 ёшли аёлни зўрлашда айбланган одамни уй қамоғига олиш бўйича эҳтиёт чорасини қамоққа олишга ўзгартирди. Бу ҳақда «Клооп»га Олий суднинг матбуот хизматидан билдиришди.

Бу қарорни туман суди 31 июлда, зўрлаш факти жамиятда резонанс яратиб, одамлар митингга чиққандан кейин қабул қилган.

Нима бўлган?

Ак-Суу туманининг Жилдиз исмли 51 ёшли турғуни «Турмуш» нашрига воқеа 26 июлда бўлганини айтган. Унинг айтишича, ҳамқишлоғи 1977 йили туғилган Б.Р.Б. аёлни куч ишлатиб машинага солиб, далага олиб бориб калтаклаб, зўрлаган.

«Мен эплаб чиқиб, уйга келиб, укаларимга айтиб, улар мени касалхонага олиб келиб, кейин милицияга берганмиз», — деган жабрланувчи журналистларга.

Факт Ак-Суу туман ИИБга рўйхатга олиниб, Б.Р.Б.га нисбатан «Зўрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Ак-Суу туман суди айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғини танлаган.

Жабрланувчининг ҳамқишлоқлари суднинг қароридан норози бўлиб, митингга чиқишган. Фаол Максат Акматов суд танлаган эҳтиёт чораси асоссиз эканини билдирган. У суднинг қароридан кейин айбланувчи машинада қишлоқни оралаб, «Менга ҳеч нарса қилолмайсизлар» деб бақириб юрганини қўшимча қилган.

Зўрлаш ва суднинг адолатсиз қарор чиқариши жамоатчиликда резонанс яратгандан кейин туман ИИБнинг терговчиси айбланувчини «Ўлдираман деб ёки соғлигига оғир зарар етказаман деб қўрқитиш билан зўрлаш» моддаси билан қамоққа олиш бўйича шикоятни суднинг мухокамасига киритган.

Олий суднинг судьяси Замирбек Базарбеков 1 августда «Кенг жамоатчиликда резонанс яратган зўрлаш фактида айбланаётган Иссиқкўл вилоятининг Ак-Суу туман судининг судьяси А.Мойдуновнинг ҳаракатига боғлиқ» тезкор йиғин ўтказган.

Йиғиндан кейин судья Абдисалам Мойдунов ваколатларини ўз истаги билан топшириш ҳақида ариза ёзган. Судьянинг илтимоси Судьялар кенгашига юборилган.

Аёлларга нисбатан зўравонлик

2021 йили Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда 97-ўринни эгаллаб, Марказий Осиё минтақасида аёллар учун энг хавфли давлат деб топилган.

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса 2021 йилдаги ҳисоботида Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик кенг тарқалганини таъкидлаган.

Агар сиз зўравонликка учрасангиз, ёрдам олиш учун республика ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қила оласиз.

Кризис марказларининг манзиллари:

  • «Шанс» кризис маркази: Бишкек, Чуй проспекти 207, 509-кабинет - 0709 710 320;
  • «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси 3 - 0312512640;
  • «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти — Ўш, Ленин кўчаси 205/105 - 0772328960;
  • «Акилкарачач» кризис маркази — Ўш вил. Гулчо қишлоғи - 0555281423;
  • «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0776380777;
  • «Ак журок» кризис маркази: Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0 550 231 329, 0 322 245 976;
  • «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 312/23 0773843461;
  • «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси 31/3 0700257890;
  • «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси 274/2 0557484713;
  • «Жанил Мирза» кризис маркази — Боткен, Сидиков кўчаси 3 0777393077;
  • «Каниет» кризис маркази — Жалолобод, Б. Осмонов кўчаси 113 0372255084;
  • «Аялзат — аёллар ташаббусини қўллаш» жамоат ташкилоти: Қоракўл, Абдрахманов кўчаси 105-14 - 0392 251 091, 0553 835 717;
  • «Алтинай» кризис маркази — Чолпон-Ата шаҳри - 0709 694 550;
  • «Мээрман» кризис маркази — Қоракўл шаҳри - 0706 383 637;
  • «Химая» аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази: Қоракўл - 0702 223 535 — бевосита алоқа рақами - 0551 733 390.

Муаллиф: Нагима Болотбекова