Машинани қайта рўйхатдан ўтказишда ОСАГО полиси мажбурий бўлиши мумкин

155

Молия бозорини тартибга солиш хизмати автомашиналарга мажбурий суғурта (ОСАГО) полиси олишни киритишни таклиф қилди. Бунга автосуғурта олган ҳайдовчиларнинг сони паст бўлаётгани сабаб бўлмоқда. Бу таклифни муассаса 31 июлда эълон қилинган қарор лойиҳасида кўрсатган.

ОСАГО полисига талаб кўпайиши учун молия назорат хизмати машинани қайта рўйхатга олишда талаб қилинган мужбурий ҳужжатлар қаторига қўшишни истамоқда.

Ҳужжатда йўл ҳалокати бўлган вақтда автосуғурта қайси ҳаражатларга ёрдам бериши кўрсатилган. Улар:

  • машина эгалари учун моддий хавфларни қисқартириш ва жабрланувчи томонга зарарни тўлаб бериш;
  • учинчи томоннинг транспортини тиклаш ва таъмирлашга имкони йўқ ҳайдовчиларни ижтимоий ҳимоя билан таъминлаш.

Муассасанинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 15 компания машинани суғурта қилишда хизмат қилади. Базавий суғуртанинг баҳоси — 1680 сом.

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб қирғизистонликлар учун ОСАГО полисини рўйхатга олиш имкони пайдо бўлган. Молия назоратидан суғурта мажбурияти бўлишини ва Қирғизистонда транспортнинг барча турига киритилишини билдирган.

1 апрелддан бошлаб ЙҲХТББ ОСАГО полиси йўқларни жаримага торта бошлайди деб режалаштирилган — жисмоний шахсларга 3000 сом, юридик шахсларга 13 минг сом.

Бироқ бир неча депутатлар фуқаролар бу муддатгача машинасини рўйхатдан ўтказишга улгирмай қолишини айтиб, кечиктириб туришни сўрашган. Кейинчалик парламент спикери Нарланбек Шакиев Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров депутатларнинг таклифига рози бўлганини билдирган. 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб жарима солинади.