Қўчқорда хитойлик инвесторлар очган пойабзал ишлаб чиқарувчи ишхона ишлай бошлади

133

Норин вилоятининг Қўчқор туманида хитойлик инвесторлар томонидан «Жибек Жолу» пойабзал ишлаб чиқарувчи ишхона очилди. Бу ҳақда 31 августда президентнинг вилоятдаги мухтор вакиллигидан билдиришди.

Сурат: Президентнинг Норин вилоятидаги вакиллиги

Маълумотларга кўра, айни пайтда 63 та иш ўрни яратилиб, бир линия билан кунига 2000 дона спорт пойабзали тикилмоқда. У ерда ишлаётганларнинг 17 нафари хитойлик усталар, қолган 46 нафар ишчи эса маҳаллий аҳолидир.

Заводнинг очилишига тўғридан-тўғри 2 миллион доллар инвестиция солинса, таъмирлаш ва товар айланмасига эса 500 минг доллар сарфланиши режалаштирилган. Хом ашё Хитойдан олиб келинади, Қирғизистонда тикилиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот Россияга экспорт қилинади.

Ишчиларга кунига 1000 сомдан ойлик маош, бундан ташқари ош-овқат берилади. Корхонадан ойига тахминан 150 000 сомга яқин солиқ тушиши қўшимча қилинган.

Шу йил охиригача яна 2-3 линияни ишга тушириш, иш ўринларини кўпайтириш режаси бор эканлиги айтилади.