Қирғизистон демократия билан хайрлашиб, авторитар давлатлар қаторига кирдими?

138

Қирғизистон борган сари «демократиянинг оролчасига» ўхшамай, авторитар давлатлар гуруҳига кириб қолганга ўхшайди. Бироқ, ҳукумат, бошқаларга қараганда мамлакатдаги вазият анча яхши деб айтишдан чарчамайди.

«Клооп»нинг журналистлари собиқ СССР таркибига кирган ва мустақилликка эришиш тарихи Қирғизистонга ўхшаш мамлакатлардаги сўз эркинлигининг ҳолатини таҳлил қилиб чиқди. Натижа қувонарли эмас – эркинлигидан ажраган фақатгина қирғизистонликлар деса, янглишмаган бўламиз. Ўзингиз кўрсангиз бўлади - қайси бири сизга яқин, Туркманистонми, Қозоғистонми ёки Молдовами?