Боткен вилоятининг Ак-Сай қишлоғининг яшовчилари Садир Жапаровга мурожаат қилиб, президент администрациясининг ахборот сиёсат бўлими бошчиси Дайирбек Орунбековни ишдан бўшатишни сўрашди. Мактубни «Интербилим» жамоат ташкилотининг вакили Гулгақи Мамасалиева фейсбукка жойлади.
Ак-Сай қишлоғи яшовчиларининг мактуби. Сурат: Гулгаки МамасалиеваТурғунлар Орунбеков аниқланмаган, бир томонлама маълумот чиқаргани учун давлат хизматида ишлашга ҳақли эмас деб ёзишди.
«Дайирбек Орунбеков фейсбук саҳифасига бизнинг Ак-Сайнинг турғуни Дубанаев Женишни [чегарадаги можарога] айбдор қилиб, уни “маст” деб ёзди. У аниқланмаган маълумот тарқатгни учун кечирим сўрасин, бу одамни мазкур ишда ишлашга маънавий ҳуқуқи йўқ. Ишдан кетсин» — дейишган улар.
Шунингдек, бу қишлоқларнинг турғунлари Орунбековнинг билдируви сабаб Жениш Дубанаев билан аёли Толгонайнинг обрўсига путур етказганини айтиб, Дубанаевнинг укаси чегарадаги можарода ерини ҳимоя қилиб, қурбон бўлганини таъкидлашган.
Чегарадаги сўнгги жанжал, Орунбековнинг билдируви
24 июль куни кечда МХДҚнинг чегара хизмати Ак-Сай — Кок-Таш автойўлида қирғиз-тожик фуқаролари ўртасида жанжал чиққанини маълум қилган.
Муассасадан Ак-Сайнинг турғунлари кетаётган машинани Ворух анклавидан Хожаи Аъло қишлоғига кетаётган тожик фуқаролари машиналари билан тўсгани жанжалга сабаб бўлганини айтишган. Шунингдек, тожик томондаги Хожаи Аъло қишлоғининг турғунлари воқеа жойга борган қирғизистонлик милиция ходимларига ҳужум қилишганини билдирган.
Президент администрациясининг ахборот сиёсат бўлимининг бошчиси Дайирбек Орунбеков фейсбук саҳифасига келишмовчилик чиқишига «қирғиз фуқароларини маст ҳолда тожикларнинг никоҳ тўйи машиналарини тўхтатиб, тош билан уриб, ойналарини синдиргани» сабаб бўлди деб ёзган.
Кейин у постни ўчириб қўйган. Билдирув бўйича ҳеч қандай изоҳ берилмади.
Ижтимоий тармоққа тарқалган видеонинг қаҳрамони, Ак-Сай қишлоғининг турғуни, чегарадаги можарода калтакланган Женишбек Дубанаев Орунбековнинг «қирғиз фуқароси маст ҳолда бўлган» деган билдирувини рад этган. У тожик томон «воқеанинг ярмини тасвирга олиб чиқариб, қирғиз томонни айбдор қилиб қўйди» деб таъкидлаган.
Бу орада ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари Орунбековни «миллий манфаатларга қарши маълумот тарқатди» деб айблашган. Айримлари Маданият вазирлиги Орунбековни «Ёлғон ва аниқ бўлмаган маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунга мувофиқ жавобгарликк тортадими деб савол беришган.
МХДҚнинг чегара хизматидан қирғиз-тожик чегарасида чиққан жанжал икки томонлама текширилишини билдиришган. Маълумотда тожик томон қирғизистонлик милиция ходимининг машинасига келтирилган зарарни тўлаб беришга тайёрлиги айтилган.