Байсалов: Ҳукумат санкциялар бўйича АҚШ, Европа билан сўзлашувлар олиб бормоқда

153

Вазирлар Маҳкамасининг ўринбосари Эдил Байсалов ҳозирда Қирғизистонда санкция хавфи борлигини, ҳукумат АҚШнинг, Европанинг етакчилари билан сўзлашаётганини айтди. Бу ҳақда у 29 июлда «Азаттиқ»қа берган интервьюсида билдирди.

«Улар ҳам тўғри тушунишяпти. Сабаби бизда эркин бозор экономикаси. Тез фурсатда фирмаларни очишади. Биз барча фирмаларни назорат қилолмаётганимизни ҳамкорлар ҳам тушуняпти», — деди Байсалов

Шунингдек, санкциялар хусусий фирмаларга киритилаётганини, уларнинг раҳбарлари, асосчилари хорижлик фуқаролар эканини қўшимча қилишди.

20 июлда АҚШнинг Молия вазирлиги Қирғизистоннинг тўрт компаниясига санкция киритган. Вашингтон бу компаниялар Росияга санкция товарларини етказишда алоқаси бор деб айблаган.

Cанкциялар RM Design and Development, «ГТМЕ Технологиялар», «Прогресс лидер» ва «Карголайн» компанияларига киритилган. Тўрт компания ҳам Россия 2022 йилнинг 24 февралида Украинага кенг кўламли ҳужум бошлагандан кейин тузилган.

Бу билан АҚШ умумий беш қирғиз компаниясига санкция киритди. Юқорида айтилган тўрт компаниядан ташқари АҚШнинг Молия вазирлиги қора рўйхатида Tro.Ya компанияси бор. Бу компания Россиянинг ҳарбий ва мудофаа тармоқларига ёрдам бергани учун санкцияга учраган.