Жапаров билан Ташиев МХДҚнинг Ўшдаги янги биносини очди

194

29 июлда президент Садир Жапаров дўсти Камчибек Ташиев билан МХДҚнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бош бошқармасининг янги биноси очилишига қатнашди.

Сурат: Президент администрацияси

Жапаров МХДҚнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бошқармасини давлат тарихидаги муҳим ролини айтди. У янги шароитлар ҳудудий бошқарма ходимларига стимул бериб, уларнинг ишини самарадорлигини оширишга шароит яратади деб ҳисоблайди.

«Бугунги кунда бутун дунёда вазият оғирлашиб, бунинг оқибати мамлакатлар учун, жумладан миллий хавфсизлик масалаларида янги чақириқларни ва хавфларни юзага келтирди. Шу сабаб барча масалаларга ҳукумат томонидан комплекс эътибор қаратилмоқда», — деди давлат раҳбари.

Бошқарманинг эски биноси 1979 йили қурилиб, вақти-вақти билан таъмирланган. Ўтган йили 2836 кв метр бўлган 3 янги бино қурила бошлаган. Ҳозирда қурилиш тугатилиб, ичида замонавий спорт комплекси ва янги тергов қамоғи билан фойдаланишга топширилди.

2021 йилдан бошлаб ўлкада ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, айниқса МХДҚнинг маъмурий бинолари тез-тез янгиланиб, унинг очилиш тадбирлари тантанали турда ўтказилади. Бироқ маблағ қаердан келгани очиқланмайди.

Бунгача Камчибек Ташиев «Регион ТВ» телеканалига берган интервьюсида ўлкада Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 50га яқин янги биноси қурилганини айтган.

Ўтган йили «Апрель» телеканалининг журналистлари суриштирув эълон қилиб, унда «Кумтор» томонидан вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига деб ажратилган пулларнинг бир қисмини фонд МХДҚнинг эҳтиёжига сарфлаб, қўмитанинг ходимлари учун турар-жой ва касалхона қуриб, биноларни таъмирлаётганини очиқлаган.

Журналистларнинг маълумотига кўра, сўнгги 5 йилда Иссиқкўлни ривожлантириш фонди МХДҚнинг эҳтиёжига 47 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу сумманинг деярлик ярми — 21 млн 800 минг соми (255 минг доллари) — 2021 йили сарфланган.