Иссиқкўл: 67 ёшдаги киши уч қизни зўрлашда гумонланиб қўлга олинди

172

Иссиқкўл вилоятининг Тупда 23 ёшли қизни ва икки вояга етмаган қизни кўпдан бери зўрлаб юрган деб гумонланиб, 67 ёшли ўгай бобоси қўлга олинди. Маълумотни «Клооп»га 29 июлда вилоят милициядан тасдиқлашди.

Маълумотга кўра, 13 июнда туман милициясига маҳаллий турғун ариза билан мурожаат қилган. У 23 ёшли қизи ва иккита вояга етмаган қизи 2022 йилдан бери Тупдаги қишлоқларнинг бирида бувиси билан яшаганини, 67 ёшли ўгай бобоси зўрлаб келганини билдирган.

Бу бўйича «Зўрлаш» моддаси билан жиноят иш қўзғалиб, суд-тиббий, суд-биологик ва суд-психологик ва психиатрия экспертизалари тайинланган.

Сўроқ вақтида қўлга олинган гумондор айбини тан олган эмас.

14 июнда Туп туман суди гумондорни икки ойга қамоққа олган.

25 июлда ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиев Тупда уч қиз зўрланганини, уларнинг иккиси ногирон вояга етмаган қизлар эканини маълум қилган.

«Президентнинг мухтор вакилларига ва вилоятнинг Ҳақиқатчисига мурожаат қилдим. Бунгача мазкур ҳудудда церебрал шол касаллиги билан оғриган қиз зўрланган», — деб ёзди Рузиев.

Тупда ногирон қизнинг зўрланиши

Ўтган йилнинг апрелида Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги имконияти чекланган 16 ёшли қиз зўрланиб, ҳомиладор бўлиб қолгани жамоатчиликда резонанс яратган.

5 апрелда шифокорлар қизни шошилинч турда кесарево йўли билан операция қилган, бироқ болани сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ўша йили июль ойида ДНК-экспертизасининг натижаси билан гумондор қатори қизнинг 70 ёшли қўшниси топилган. У «Исталмаган ҳомиладорликка олиб келган зўрлаш» моддаси билан айбланиб, шу йилнинг февралида Туп туман судининг қарори билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Рузиев судгача, Туп туман милициясининг ходимлари жабрланувчининг опасига «босим ўтказилганини» айтиб, ДНК-экспертизанинг натижасига қарамай айбланувчи ярим йилга яқин озодликда юриб, уни жавобгарликка тортиш қийин бўлганини билдирган.

Шу йилнинг июнь ойида Иссиқкўл вилоят суди ногирон вояга етмаган қизнинг зўрланиши бўйича ишни далиллар етарли эмас деган сабаб билан биринчи инстанцияга — Туп туман судига қайта кўриб чиқишга юборган.