Ўшда 50га яқин патруль ходими раҳбарнинг хизматдан олишни талаб қилиб акцияга чиқди

126

29 июлга ўтар кечаси Ўш шаҳар ИИБнинг патрул хизмати 50га яқин ходими норозилик намойишига чиқди. Улар муассасага янги тайинланган етакчи Айбек Жумагуловни ишдан бўшатишни талаб қилишди.

Норозиликка чиққанлар 8 соатчилик иши 12 соатдан ошиб кетаётганини билдиришди. Шунингдек, патрулчиларга меҳнат таътили берилмаётганини айтишди.

Бундан ташқари, ходимлар «Жумагулов танишларини ишга жойлаштириб, бошқа танишларининг машиналарини жарима майдонидан асоссиз чиқармоқда» дейишди.

«Булар жаримадаги машиналарни ноқонуний чиқаришади. Менда далил видеолари бор. Тўрт машинани ва қамоққа олинган машиналарни ҳам чиқарган. Раҳбарлар маст ҳайдовчиларнинг орасига тушган ҳолатлар ҳам бўлди. Кеча катта инспектор Элнура Айтиева 296 минг сом жарима билан бир автомобилни жарима майдонига олиб келган. Бироқ ўша машина ноқонуний чиқиб кетган», — деди ходимларнинг бири.

Норозилик акцияси икки соат давом этди. Унга Жумагулов келмади. Йиғилганлар билан Ўш шаҳар ИИБ бошчисининг ўринбосари Акилбек Бекишов учрашиб, бу воқеа бўйича махсус комиссия текшируви олиб борилишини билдирди.

Акция охирида ходимлар Жумагуловни ишдан бўшатишни талаб қилиб, Ички ишлар вазири Улан Ниязбековга хат йўллашди.

«Ҳурматли Улан Ниязбеков, сизнинг олиб борган сиёсатингизга, обрўйингизга путур етказиб, номингизни қора қилмасдан бу вакил ўғлингиз, укангиз Айбек Жумагуловни бошқа ишга ўтказиб, ёки ишдан бўшатиб, бошқа қонун доирасида ишлаган бошчини тайинлашингизни сўраймиз. Бу аризага умумий 72 ходим қўл қўйган. Шунингдек, имзо қўймаган 100дан ортиқ ходим бор», — деб хат йўллашди йиғилганлар.

Ўш шаҳар ИИБи акциядан кейин маълумот бериб, «патруль ходимлари иш ташламаганини билдирди. Шунингдек, милициядан 29 июлда ИИВнинг махсус комиссияси келиб, текширув бошлайди деб билдирди.

Айбек Жумагулов шу йилнинг май ойида Ўш шаҳар милициясининг патруль хизмати бошчиси этиб тайинланган. Бунгача у Бишкек милициясининг патрул хизмати бошқармаси бошчисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.