Сурат: Бефарқ бўлмаган фуқаролар жарликка қулаган машина йўловчиларини олиб чиқишди

137

25 июлда Тошкўмир — Қоракўл автойўлида кетаётган енгил машина жарга қулаган. Бу ҳақда экофаол ва фотожурналист Влад Ушаков Фейсбук саҳифасида билдирди.

Унинг айтишича, мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар жарга қулаган машина ичидаги йўловчиларни олиб чиқиш учун тизилиб ёрдам кўрсатишган.

«Бугун бизнинг кўп миллатли халқимизнинг жиддий синов олдида тез, ҳеч иккиланмай, эффективли йиғилиш салоҳиятига яна бир марта лол қолдим», — деб ёзди Ушаков, воқеа жойда олинган суратларни жойлаб.

Бефарқ бўлмаган одамлар машина билан жарга қулаб, жабрланган фуқароларни олиб чиқишди. Сурат: Влад Ушаков.

ФВВнинг матбуот хизматидан «Клооп»га йўл ҳалокати Бишкек — Ўш йўлининг 403-чақиримидаги Кара-Жигач қисмида бўлганини билдиришди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи машинани бошқаролмай қолиб жарга қулаган.

Йўл фалокати оқибатида тўрт киши жабрланган — уч аёл ва бир ёш бола. Аёлларнинг бири олган жароҳати сабаб вафот этган, унинг шахси аниқланмоқда. Жабрланганлар тиббиёт ходимларига ўтказиб берилган.

Муаллиф: Медина Шамшидинова