Президент Садир Жапаров энергетика тармоғига нима учун ФҲ режимини киритганини айтди

139

Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига интервью бериб, энергетика тармоғига киритилган фавқулодда ҳолат режими ҳақида айтиб берди. Бу ҳақидаги фармонни Жапаров 24 июлда чиқарган, унга кўра энергетика тармоғига бу йил 1 августдан бошлаб 2026 йилнинг охиригача фавқулодда ҳолат (ФҲ) режими киради.

Давлат раҳбарининг айтишича, ФҲ режимини киритиш энергетикада вазият «хавфли» эканини англатмайди, фақатгина Энергетика вазирлигининг айрим ҳуқуқларини кенгайтиради.

«Ҳеч қандай фавқулодда ҳолат тузилмади. Бу фармон билан энергетика тармоғида қандай муаммо юзага келмасин вазирга зудлик билан қарор қабул қилиш имконини тузиб бердик», — деб тушунтирди у.

Жапаров ФҲ режими вақтида Энергетика вазири бошқа вазирликларнинг ва маҳаллий ҳукумат органларининг раҳбарларига топшириқ бера олади деб таъкидлади.

Шунингдек, Жапаров 2026 йилгача бир қанча кичик ГЭСларнинг қурилиши тугатилиб, электр энергиясининг қуввати ошишини билдирди.

«Аслида энергияни ҳар йили импорт қилиб биз аллақачон фавқулодда ҳолатдамиз. Шундай бўлса ҳам, биз энергияни сиртдан импорт қилишни йилдан-йилга камайтиряпмиз. Ҳа, бу йил сув оз. Бу биргина Қирғизистонда эмас, бутун минтақадаги кўриниш. Биз худо хоҳласа, қишдан эсон-омон яхши чиқамиз деяпмиз. Сабаби ИЖМни ҳисобга олганда ва бошқа давлатлар билан тузилган шартномалар асосида қишдан муаммосиз чиқамиз. Шу сабаб халқимизни электр энергияси бўйича хавотир бўлишига асос йўқ», — дейди у.

Жапаров фуқаролар «энергетика тармоғидаги фавқулотда ҳолат сабаб қишда қийналамиз» деган провокацион гапларга ишонмаслик керак. Унинг айтишича, «ҳукумат хато қилса экан, нотўғри бўлади, ўлкада шундай бир инқироз юзага келса экан деб кутган ва ёмонлик излаган» бир гуруҳ бор.

«Бироқ бизнинг сабрли халқимиз ҳукуматнинг очиқ-ойдин ишини тўғри тушунмоқда», — деб сўзини якунлади Жапаров.

24 июлда президент Қирғизистоннинг энергетика тармоғига 2023 йилнинг 1 августидан 2026 йилнинг 31 декабригача фавқулодда ҳолат режимини киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу қарор «иқлим чақириқларига, Норин дарёси сув ҳавзасига сувни оз киришига, энергия истеъмолининг тезлик билан ортиқча ўсиши вақтида генерацияловчи қувватнинг етишмовчилиги сабаб энергетика инқирозидан давлатни чиқариш бўйича шошилинч чоралар кўриш мақсадида» қабул қилингани айтилади.

Фармонга мувофиқ, Энергетика вазирлиги кенг ваколатларга, энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланиш учун ер участкаларини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Энергетика вазири Таалайбек Ибраев Вазирлар Маҳкамаси энергетикларга электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватини ошириб, уч йил ичида электр энергиясини сотиб олмаган, экспортга чиқарган давлатга айланиш топшириғини қўйганини айтган.

Президент Садир Жапаров 2021 йилнинг ноябрида ўлка энергетикасидаги тақчиллик кучайиб кетганини айтган. Аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи йилдан-йилга ошмоқда, давлат ҳозирча кўпроқ энергия ишлаб чиқаролмайди.

Шу сабаб ўлкада электр энергияси танқис бўлиб, давлат буни бартараф қилиш учун қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилиш ва жойларда ёруғлик вақти-вақти билан ўчиришлар орқали вазиятни ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ бу йил танқислик сабаб вазият кечкинлашиб кетиши мумкин, сабаби ўлканинг электр энергиясини берган бошқа манбаа — Тўктағул сув омбори — сувга тўлмаяпти.

2023 йилнинг июль ойи бошида ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Бакит Торобаев сув омборида сувнинг оқиб кириши паст бўлаётгани учун муассасаларга «электр энергияга бўлган лимитни қатъий назоратга олишни» топширган. Тахминларга кўра, 2023 йилнинг октябрида сув омборидаги сувнинг ҳажми 12,4 млрд метр кубни тузиши кетилмоқда, бу режадан 2 млрд метр кубга оз.