Бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилишда тендер ўтказиш механизми бекор қилинди

117

Президент Садир Жапаров давлат харидлари ҳақидаги қонунга киритилган ўзгартиришларни имзолади. Давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдиришича, энди Қирғизистонда бюджет маблағи ҳисобидан сотиб олишда тендер ўтказиш орқали давлат харидлари механизми бекор қилинди.

Бу қонунни Жогорку Кенеш 29 июнда қабул қилган. Уни «давлат харидларини амалга оширишни такомиллаштириш ва оптималлаштириш, давлат харидларини амалга оширишда коррупция кўринишларини тўхтатиш мақсадида» Вазирлар Маҳкамаси раиси таклиф қилган.

Президент администрация билдиришича, қонунда давлат харидларининг қонун-қоидаларини соддалаштириш ва «тендер» тушунчси бўлган бир қатор қонуний актларга ўзгартириш киритиш кўрсатилган.

Шунингдек, «давлат ва аҳолини турли товарларга, иш ва хизмат кўрсатишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида»:

  • мураккаб, амалга ошмаган механизмлар бекор қилинган ва қайта кўриб чиқилган;
  • харидлар режасини ўзгартиришда қонун-қоидалар қисқартирилган;
  • бир манбадан методидан фойдаланиш ҳолатлари кенгайтирилган.

Бундан ташқари, давлат харидлари бўйича ваколатли давлат органига давлат харидлари муҳитидаги қонунлардан фойдаланишнинг талаблари бўйича ёзма равишда тушунтириш функцияси кўрсатилган.

Сўнгги икки йилда давлат харидлари ҳақидаги қонунга жиддий ўзгартиришлар киритилди. Тендерга президент Садир Жапаров шахсан ўзи қарши бўлмоқда. У тендерлардан «миллиардлаган сомлар» ўзлаштирилган деб ҳисоблайди.

Масалан, ўтган йилнинг апрелидан бошлаб давлат улуши 50% ёки ундан юқори компанияларга давлат харидлари порталида тендер ўтказмасликка рухсат берилган. Бу қонун фуқаролик жамиятининг вакиллари томонидан танқид қилинган. Улар агар қонун қабул қилинса, коррупция кучайиб, давлат улуши бор компаниялар билан ишхоналар устидан давлат назорати сустлашади деб билдиришган.

Шунингдек, бу йил март ойида президент қарорни имзолаган, унга кўра давлат компаниялари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан товар сотиб олишга имтиёзлар бериши керак.

Асосий саҳифадаги Алина Печёнкинанинг Kloop учун иллюстрацияси.