Президент «Халқ Қурултойи тўғрисида»ги қонунни имзолади.

115

24 июлда Президент Садир Жапаров «Халқ Қурултойи тўғрисида»ги конституциявий қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Халқ Қурултойи энди ҳуқуқий мақомга эга экани таъкидланди. Янги қонунда қурултой фаолиятининг тамойиллари ва уни ўтказиш тартиби кўрсатилган. Шунингдек, делегатлар сони, уларнинг иш асослари ва танлаш тизими аниқланган.

Халқ Қурултойи институти 2021 йилнинг 5 майида кучга кирган Конституцияда жамоат-вакиллик бирлашмаси сифатида ёзилган.

Қонунга кўра, Халқ Қурултойи 700 делегатдан иборат бўлиб, улар фақат Қурултойнинг умумий йиғилишини ўтказиш пайтидагина сайланади.

Биринчи Халқ Қурултойи 2022 йилнинг ноябрида бўлиб ўтган. Қурултойни президент Садир Жапаров махсус фармон асосида тўплаган, чунки «Халқ Қурултойи тўғрисида»ги қонун лойиҳасини парламентнинг тармоқ қўмитаси унгача рад этган эди.

Юристлар қурултойни президент чақиришини ноқонуний деб атади ва мамлакат раҳбари конституциявий қонунларсиз ўз ваколатларини ошириб юбораётганини такидлашган. Бироқ президент маъмурияти ҳаммаси қонуний эканини айтиб ишонтирган.

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида депутат Адахан Мадумаров парламентнинг «Бутун Киргизстан» фракцияси номидан Конституциявий судга мурожаат қилган. У Ноябрь ойи охирида ўтказилган Қурултойни ноқонуний деб атаб, ҳеч ким уни ўз фармони билан чақира олмайди деб айтган. Фракциянинг мурожаати 14 августгача кўриб чиқилиши керак.

Муаллиф: Медина Шамшидинова