Порномагнат Даниель Ажиевнинг қамоқдаги муддати 29 сентябрга қадар узайтирилди

100

Порномагнат, вебкам-бизнесмен Даниел Ажиевнинг МХДҚнинг тергов қамоғидаги қамоқ муддати 29 сентябргача узайтирилди. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи май туман судининг матбуот хизмати билдирди.

Ажиев июннинг бошида Ўзбекистондан БААга учиб кетаётганда ушланган. Вебкам-студияларнинг бирида ишлаган оператор у ерда ишлаётганда, администратор томонидан руҳий босимга ва таҳдидга учраганини билдирган ва бу студияни тинтишга асос бўлган. МХДҚ бу ердан 80 дона компьютер топган, компьютерлар орқали 300 оператор турли сайтда интим хизмат кўрсатишган.

Бизнесмен Даниел Ажиев 2018 йили вебкам-студияларини уюштиришда «Порнографик сифатга эга буюмларни тарқатиш ва сотиш» ва 2020 йили интернетда қирғизистонликни масхара қилгани учун «Интернет тармоғи орқали ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлар ўртасида низони қўзғаш» моддалари бўйича бир неча марта қўлга олинган.

У 2018 йили 30 минг сом жарима тўлаб, озодликка чиққан. 2020 йили эс-ҳуши жойида эмас деб топилиб, ТИЗО-1дан Жалолобод вилоятидаги «Кизил-Жар» республика руҳий касалликлар шифохонасига ўтказилган.

2022 йили суд Даниел Ажиевни яшаган жойи бўйича 6 ойга амбулатор даволанишга чиқарган.

Муаллиф: Салия Хурова.