«Янги автобусларниг келишига тайёргарлик». Бишкек шаҳар мэрияси 300 та эски автобусни сотди

106

Бишкек шаҳар мэрияси «Йўловчи автотранспорт ишхонаси»даги «Ясин» русумидаги 300 эски автобусни сотди. Бу ҳақда 24 июлда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.

Ишхонада газ билан юрувчи янги автобуслар келишига тайёргарлик кўрилаётгани айтилди. Унга кўра, эски автобусларнинг 90% чиқарилиб, сотилган автобуслардан қолган чиқиндилар тозаланмоқда.

«Жамоат автомашиналари тўхташ жойлари чиқиндидан тозалангандан кейин асфальт босилиб, ёритиш тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилиб, атрофи кўкаламзорлаштирилади», — деб билдиришди мэриядан.

Сурат: Бишкек шаҳар мэрияси.
Сурат: Бишкек шаҳар мэрияси.

Шунингдек, Исакеев кўчасидаги енгил конструкцияни бузиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Мэрия бу ерни бузиб, ишхона ҳудудини 1,7 гектарга кенгайтиришни режалаштирилмоқда.

Ишхонанинг ишчилари ва автобусларни таъмирлаган ходимларга қулай шароит яратиш мақсадида ишлаб чиқариш биносини таъмирлаш, томини алмаштириш ишлари йил охиригача битирилиши айтилди.

Бунгача президент Садир Жапаров Бишкек шаҳар мэриясига марказ шаҳардаги яроқсиз автобусларни тез орада металлоломга чиқаришни топширган. Кейин мэриядан эски автобусларни сотишни режалаштираётганини таъкидлашган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи