Қирғизистонлик полвонлар Осиё чемпионатида 12 медални қўлга киритишди

86

Қирғизистонлик полвонлар Иорданияда ўтказилаётган Осиё чемпионатида 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги баҳсда жами 4 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритишди. Бу ҳақда 24 июлда Жисмоний тарбия ва спорт департаменти хабар берди.

Маълумотга кўра, эркин кураш бўйича Юхан Доктурбек (57 кг), Акилбек Урматов (61 кг), Аден Сакибаев (65 кг) бронза медалларини қўлга киритишган.

Юнон-рум кураши бўйича баҳслашган Акил Сулайманов (60 кг), Алибек Бердиев (77 кг), Ирисбек Калиев (82 кг) кумуш медаль олишса, Азамат Камилжан уулу (55 кг), Баяман Каримов (63 кг), Абдулазиз Аскарбеков (72 кг), Жениш Жумабеков (87 кг), Исмаил Гасанов (130 кг) бронза медалларини қўлга киритишган.

Аёллар курашида бўйича эса Гулнура Таштанбекова (68 кг) кумуш медални қўлга киритган.

Шу пайтгача ушбу чемпионатда 15 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида ҳам мусобақалар бўлиб ўтган. Унда Қирғизистон қизлар терма жамоаси иккита кумуш ва учта бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган.

Эркин кураш бўйича 15 ёшгача бўлган миллий терма жамоа битта олтин ва 3 бронза медалига эга бўлишган.

Юнон-рум кураши бўйича эса полвонлар олтита медалга эга бўлган. Иккита олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медали билан юнон-рум терма жамоаси ҳам умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган.

Муаллиф: Айчурек Кенжекулова