Вафот этган прокурорларнинг оилаларига тўланадиган товон миқдори қисқартирилди

135

Президент Садир Жапаров «Қирғизистон прокуратураси тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритувчи қонунни имзолади. Унда вафот этган ходимларнинг оилаларига тўланадиган нафақа миқдорини камайтириш кўриб чиқилган.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, прокурор ва терговчи ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида вафот этган тақдирда, суғурта ташкилоти унинг оиласига охирги иш жойи бўйича ўртача йигирма иш ҳақи миқдорида бир марталик нафақа тўлаб бериши керак.

Шунингдек, ходимнинг оиласида барча шароитга эга уй-жой олиш ҳуқуқи сақланади.

Агар прокурор ва терговчи меҳнат фаолияти давомида соғлиғига зарар тегиб ёки ногирон бўлса, бир марталик суғурта қуйидаги миқдорда тўланади:

  • I гуруҳ ногиронлиги — сўнгги хизмат ўрни бўйича ўн ўртача ойлик иш ҳақи;
  • II гуруҳ ногиронлиги – сўнгги хизмат ўрни бўйича саккизта ўртача ойлик иш ҳақи;
  • III гуруҳ ногиронлиги –сўнгги хизмат ўрни бўйича бешта ўртача ойлик иш ҳақи.

Аввалги қонунга кўра, хизмат вақтида ҳалок бўлган прокурорларнинг оила аъзоларига сўнгги 20 йилдаги ўртача иш ҳақининг миқдорига баробар товон пули тўланиши керак бўлган — бу деярли 21 миллион сом.

Бу миқдор жамиятда қизғин муҳокамага сабаб бўлди ва Жогорку Кенешнинг айрим депутатларини ҳайратда қолдирган. Халқ вакиллари прокурорлар қонунни «ўзлари учун» ёзиб олишганини ва бу миқдорни эшитганда «уларнинг ўлгиси келишини» таъкидлашган.

Можародан кейин прокурорлар ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида вафот этган пайтда тўланувчи нафақанинг миқдорини камайтириш бўйича қонун лойиҳаси ташаббус қилинган.

Муаллиф: Медина Шамшидинова.