Қирғизистон савдо бўйича статистикасида санкцияга кирган товарларни қандай қилиб яширмоқда?

235
Иллюстрация: Вера Андрианова «Клооп» учун

Қирғизистон ҳукумати Россияга санкция товарларини ташиганлар билан курашаётганини айтиб ишонтирмоқда, аммо OCCRP амалда уларга давлат статистикасини манипуляция қилиб, яширинишга ёрдам бераётганини аниқлади. Ўтган ҳафтада шундай компанияларнинг тўрттаси АҚШнинг санкциясига илинди, бироқ бошқа яна ўнлаган компаниялар бор.  20-июлда АҚШнинг молия вазирлиги тўрт қирғиз компаниясига санкциялар киритди, Вашингтоннинг фикрича, уларнинг Россияга санкциявий товарларни ташилишига алоқадорлар бор. 

«Украинага кенг кўламли ҳужум бошлангандан бошлаб Қирғизистонда жойлашган компаниялар назорат қилувчи электрон компонентларни ва бошқа технологияларни Россияга тез-тез экспорт қилиб турган. Бу етказишлар қаторига Россиянинг мудофа тармоғидаги ишхоналар учун иккиламчи йўналишдаги нозик товарлар ҳам қўшила бошлаган», — деб билдирган АҚШнинг молия вазирлиги. 

Тўрт компания ҳам Россия 2022 йилнинг 24-февралида Украинага кенг кўламли ҳужум қилгандан кейин тузилган. 

Санкция киритилишидан бир неча соат олдин Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Россияга қарши киритилган санкциявий чекловларга амал қилиш режимини бузишга «қирғиз давлатининг ўзини ҳам, унинг давлат тузимлари билан компанияларининг алоқаси йўқлигини» билдирган. Бироқ у ердан санкция чекловларини бузишга «ташиган товарларнинг охирги кўрсаткичи ва фойдаланувчиси кимлигини билмай қолган» хусусий компаниялар аралашиб қолган бўлиши мумкинлигини яширган эмас. 

Бироқ Коррупцияни ва уюшган жиноятчиликни суриштириш маркази (OCCRP) чиқарган хулосага кўра, ғарбнинг Россияга қарши санкциявий чекловларини бузишга қирғиз компаниялари билан бирга давлатнинг ўзини ҳам алоқаси бор. Ташкилотдагилар қирғиз ҳукумати яқиндан бери савдо-сотиқ бўйича миллий статистикани бошқача эълон қила бошлаганини сезишган — бу давлатга Россияга экспорт қилиш тақиқланган товарларнинг маълумотини жамоатчиликдан яширишга йўл очган. 

Статистика фокуслари

«Қирғизистон бошқа давлатларга қараганда кичик ўлка бўлишига қарамай — [санкциялардан] қочишга йўл берилмаслиги керак бўлган ёқимли муҳит яратиш учун барча факторлардан фойдалани олиши аниқ мисол бўла олади», — деган қирғиз компанияларига санкция солингунча бир неча кун олдин The Washington Post нашрига анонимли шарт билан интервью берган АҚШнинг масъул амалдори. 

Аслида эса қирғиз амалдорлари санкция товарларининг экспортининг олдини олишга бор кучини сарфлайди деб, ишонтиришга қарамай, улар аксини қилишган. Улар савдо-сотиқ бўйича барчага очиқ бўлган давлат статистикасининг очиқлигини бироз яширган — бу ўз навбатида тақиқланган маҳсулот айланишини таҳлил қилишни имконсиз қилиб қўйган. 

Қандай шундай бўлган? OCCRP Қирғизистоннинг миллий статистика қўмитаси июнь ойида ташқи ва ўзаро савдо ҳақидаги расмий сайтига чиқарган маълумотларни эълон қилиш форматини ўзгартирганини сезган. 

Дунёдаги мамлакатларнинг кўпида экспорт ва импорт бўйича статистика одатда ўн рақамдан иборат код билан белгиланган махсус категорияларга бўлинади. Масалан, 3603400001 коди билан «электр бўлмаган портловчи капсулалари» белгиланади. Бу коднинг биринчи тўртта рақами — 3603 — запал ва детонаторларни, ичида ўт олдирувчи ва портловчи симларни, урувчи ва портлатилувчи капсулаларни, электрдетонаторларни ва бошқалар бўлган капсулалар гуруҳидан иборат. 

Миллий статистика қўмитаси олдиндаги тўрт рақамни эълон қилганда компаниялар қандай товарларни сотгани ҳақида умумий маълумотни олса бўлади, бироқ у аниқ қандай маҳсулот эканини билиш мумкин эмас. 

Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган 2023 йилнинг биринчи уч ойининг статистикасида товарлар ҳақидаги маълумот тўрт сонли эмас, ўн сонли кодлар бўйича ҳам бўлинган, унда давлат Россияга қандай санкция товарларни етказиб тургани аниқ кўриниб турган.

Савдо-сотиқнинг статистикаси янгиланиб, ўн сонли коддан иборат маълумотлар йўқ бўлиб кетган — 2019 йилдан бери биринчи марта шундай бўляпти. Фақатгина тўрт сонли коди бор товарлар гуруҳи ҳақида маълумотлар қолган, бу санкция товарларининг экспортини самарали яширишга ёрдам берган.  

Шунингдек, тенденция миллий статистика қўмитасининг навбатдаги, январь-май ойларидаги июнда эълон қилинган маълумотида ҳам сақланган. 

Миллий статистика қўмитасининг сайти чиққан материалларнинг тарихини сақламайди ва ҳар сафаргисини янги маълумот эскисини ўчириб, охиргисини қолдиради. Санкцияли товарларнинг экспортини кўрсатган охирги статистика июндаги янгиси билан «ўчирилган».

Миллий статкомнинг Ташқи савдо статистикаси бўлими бошчиси Гулсара Сулайманова OCCRP’га ўн сондан иборат коди бор маълумотлар «оптимизация» учун олиб қўйилганини билдирган. 

«Биз фойдаланувчилар учун [ўн сондан иборат кодларга] унчалик муҳим эмаслигини кўриб, вақтни тежашга қарор қилдик, — деди у. — Тўрт белги маълумот фойдаланувчиларини тўлиқ қаноатлантиради».

Сулайманова «оптимизация» ғояси шу йил пайдо бўлганми ёки миллий статқўм ўн сондан иборат код «кераксизлигини» аниқлаган бирор бир таҳлил ўтказдими деган саволга жавоб беришдан бош тортди. 

«Бу ички қарор, мен бунга изоҳ беролмайман. Бу сизларнинг бошингизни оғритмаслиги керак», — деди у. 

Санкциядаги қирғиз компаниялари 

Ўтган ҳафтада АҚШнинг санкциясига илинган тўрт қирғиз компаниясини биргина қизиқ ҳолат боғлайди — улар Россия Украинага ҳужум қилган дастлабки ойларда рўйхатдан ўтишган. Орасида асосчилар Россияликлар бўлган вазиятлар ҳам учрайди. 

Уларнинг бири, «РМ Дизайн энд Девелопмент» компанияси Россияга бир қисми АҚШнинг санкцияси киритилган ярим ўтказгичли қурилмалардан, электрон интеграл схемалардан ва конденсаторлардан иборат юзлаган товарларни ташиган. 

«Прогресс лидер» компанияси 2022 йилнинг мартида россиялик тадбиркор Татьяна Иванова рўйхатдан ўтказган. «Прогресс Лидер» Иванованинг бошқа Россиядаги «Сиайси» компаниясига бир қанча товарларни ташиган. Бу компания асосан электрон ва оптика воситаларини, компьютер ва қўшимча техникаларни сотади. 

Ўша куни «Прогресс Лидер» каби — 2022 йилнинг 25-мартида  — «Карголайн» компанияси ҳам рўйхатдан ўтган. Бу компания Россияга 1 млн долларлик санкция товарларини ташиган. 2023 йилнинг май ойида рус тилли мустақил «Проект» нашри бу фирма Boeing ва Airbus йўловчи ташувчи самолётлари учун авиа эҳтиёт қисмларни етказиб бериб, россиялик авикомпанияларга санкцияларни ва мазкур самолётларни эксплатациялашга киритилган чекловни четлаб ўтишга ёрдам берган йирик таъминловчи компаниялар бешлигига кирганини аниқлаган. 

Американинг санкциясига илинган тўртинчи компания — бу «ГТМЕ Технологилар» фирмаси — 2022 йилнинг 28-июнида рўйхатдан ўтган. Расмий компьютер ва периферия воситаларини ишлаб чиқаради. АҚШнинг молия вазирлиги «ГТМЕ Технологиялар» Россияга тантал конденсаторлари ва электрон интеграл схемалар каби ўнлаган товарларни ташигани айтилади. 

 Бироқ бу тўрт компания айсбердин бир томони. Россияга товар ташиган ўнлаган қирғиз компаниялари бор. Масалан, «Кас Импульс» — детонатор чиқарган Марказий Осиёдаги биринчи завод. Уни ўтган йили нобрь ойида геология бўйича давлат агентлигининг собиқ ходими Канат Эрматов рўйхатдан ўтказган. 

Бу компания 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Россияга 661 минг детонатор юборган. Шунингдек, уларнинг айримлари Хитойдан олиб келиниб, камида 19,6 минги Қирғизистонда ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. 

Товарларнинг бу тури ORICA CIS компанияси учун. У Россияда тоғ-кон ва қурилиш тармоқлари учун портловчи моддалар чиарган «Эвобласт» компаниясининг гуруҳига киради. 

«Кас Импульс»нинг Россиядаги компанияга кетган бирорта товари Қирғизистоннинг расмий статистикасида кўрсатилмаган ва унда ҳам қанча санкцияли товар ҳақида маълумот йўқлиги номаълум.

   Александра Ли, OCCRP