АҚШнинг Молия вазирлиги Қирғизистоннинг тўрт компанисига санкция киритди. Вашингтоннинг фикрича, бу компанияларни Россияга санкциявий товарларни етказишда алоқаси бор. Чеклов чоралари киритилганини АҚШ 20 июль куни билдирди.
Cанкциялар RM Design and Development, «ГТМЕ Технологиялар», «Прогресс лидер» ва «Карголайн» компанияларига киритилди. Тўрт компания ҳам Россиянинг 2022 йилнинг 24 февралида Украинага кенг кўламли ҳужумидан кейин тузилган.
«Украинага кенг кўламли ҳужум бошлангандан бошлаб Қирғизистонда жойлашган компаниялар кузатувчи электрон компонентларни ва бошқа технологияларни Россияга тез-тез экспорт қилиб турган. Бу товарлар қаторига кейин Россиянинг мудофаа тармоғидаги ишхоналар учун иккиламчи нозик товарлар ҳам қўшила бошлаган», — деб билдирди АҚШнинг Молия вазирлиги.
Бу билан АҚШ умумий бешта қирғиз компаниясига санкция киритди. Юқорида айтилган тўрт компаниядан ташқари АҚШнинг Молия вазирлигининг қора рўйхатида Tro.Ya компанияси бор. Бу компания Россиянинг ҳарбий ва мудофаа тармоқларига ёрдам бергани учун санкцияга учраган.
Бу компаниялар ҳақида нима маълум?
Қирғизистоннинг Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, RM Design and Development электрон, телекоммуникация воситаларининг компонентларини улгуржи сотиш билан, «ГТМЕ Технологиялар» — компьютер ва периферия ускуналарини ишлаб чиқариш билан, «Прогресс лидер» иқтисослашган улгуржи савдо билан, «Карголайн» ҳаво транспорти орқали юк ташиш билан шуғулланади.
АҚШнинг Молия вазирлиги RM Design and Development тузилгандан бери Россияга, жумладан Россиянинг мудофаа тармоғига электроникаларни етказиб турган ишхоналарга иккиламчи товарларни фаол етказиб турганини билдирмоқда. Бу компания, АҚШнинг молия муассасасининг билдиришича, Россияга товарларнинг юзлаган партиясини юборган, уларнинг орасида электрон интеграл схемалар ва конденсаторлар бўлган.
АҚШ ҳукуматининг маълумоти бўйича, «Прогресс лидер»нинг бошчиси ва асосчиси Татьяна Иванова Россия фуқароси. У Россиядаги электрон, оптика воситаларини, компьютер, қўшимча техникаларни сотувчи «Сиайси» МЧЖнинг эгаси ва бош директори бўлган. Ўтган йили март ойида Иванова «Сиайси»нинг номига кўплаб товарларни ташиган «Прогресс Лидер» МЧЖни ташкил қилган.
АҚШнинг молия вазирлиги «ГТМЕ Технологиялар» Россияга ўнлаб, унинг орасида тантал конденсатори ва электрон интеграл схемалар каби FinCEN-BIS’нинг қўшимча огоҳлантиришларга киритилган афзаллиги юқори товарларни ташиганини айтмоқда.
«Карголайн» МЧЖ АҚШнинг маълумотига кўра, Россияга миллионлаган долларга чет эл ишлаб чиқарган авиатехникаларни ташиган, авиатехникаларни АҚШнинг экспорт назоратида турган авикомпанияларга ҳам етказган.
Қирғизистоннинг ваъдаси
Бунгача The Washington Post нашрининг журналистлари АҚШдаги масъул ходимлар орасидаги манбаларига таяниб, АҚШ президентининг администрацияси Қирғизистонга нисбатан Россияга санциялардан четлаб ўтишга «кўмаклашгани» учун иқтисодий таъсир чораларини режалаштираётганини ёзган. Нашрнинг журналистлари америкалик ва европалик дипломатларнинг Бишкекдаги бир неча ой давом этган сафаридан натижа бўлмаганини айтган АҚШдаги бир неча масъул амалдорлар билан суҳбатлашган.
МХДҚ бу маълумотга изоҳ бериб, «АҚШ ва ғарб давлатлари Россияга қарши киритган санкция чекловларини сақлаш режимини бузишга қирғиз давлатининг ўзини ҳам, давлат тузумлари билан компанияларнинг алоқаси йўқлигини» билдирган.
Махсус хизмат санкциявий чораларнинг бузилишига хусусий компанияларнинг алоқаси бор бўлиши мумкин, улар балки ўз маҳсулотларини охирги истеъмолчиси ва фойдаланувчиси кимлигини билишмаган бўлиши мумкин деб тахмин қилган.
МХДҚ «бундай ҳаракатларни, бу нарсага алоқаси бўлган хусусий компаниялар билан фирмаларни аниқлашга ва тўхтатишга йўналтирилган» тегишли текширув ҳамда тергов ишлари бошланганини билдирган.
Бундан ташқари, иқтисод вазирлиги 2023 йилнинг март-апрель ойларида АҚШ, Евроиттифоқ ва Буюк Британиянинг вакиллари Қирғизистонга келиб кетгандан кейин ўлкада экспорт назорати, жумладан ҳарбий ва иккиламчи товарларга назоратни кучайтириш бўйича ишларни ташкил қилиш мақсадида ноқонуний айланишини тўхтатиш чораси таклиф қилинганини билдирган.
Бунгача «Азаттиқ» нашри Қирғизистон ва Қозоғистон компаниялари Украинадаги урушга алоқадор рус компанияларига ғарб техникаларини етказиб бергани ҳақида ёзган. Улар Ғарбнинг Марказий Осиё орқали ҳарбий товарларни ўтишига тўсқинлик қилишига қарамай, қирғиз ва қозоқ компаниялари бир йўналишда фойдаланувчи технологияларни ташиганини аниқлашган.
Россия 2022 йилнинг февралида Украинага ҳужум бошлангандан кейин АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар киритиб, ҳарбий соҳада қўлланиши мумкин технологиялар экспортини қийинлаштирган. Бироқ Россия бу чекловларга илинмай қолган бошқа давлатлар орқали, жумладан Қирғизистон ва Қозоғистон орқали ғарб технологияларини олишни давом эттирмоқда.