Вазирлар маҳкамаси SpaceX билан Қирғизистоннинг Starlink’нинг интернетига қўшиш имкониятини муҳокама қилди

137

Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов Американинг SpaceX корпорацияси вакиллари билан учрашиб, Қирғизистонни Starlink сунъий йўлдош интернет тизимига улаш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда 21 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди.

Эдил Байсаловнинг SpaceX’нинг вакиллари билан учрашуви. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида томонлар Starlink корпорациясининг ўлканинг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудлари, шунингдек, умумтаълим мактаблари ҳамда давлат идоралари фойдаланувчиларини Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятларини ҳам муҳокама қилган.

Сўзининг охирида,, Эдил Байсалов Қирғизистон Starlink  компаниясига бутун мамлакат бўйлаб маълумотларни узатиш учун тегишли лицензияни тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.

Бу SpaceX вакилларининг Қирғизистонга биринчи марта ташриф буюриши эмас. 2021-йил июн ойида улар ўша пайтдаги вазир Дастан Дагаевнинг таклифига биноан республикага келган эди. Шундан сўнг, йиғилишда “инновацион рақамли лойиҳаларни илгари суриш учун Қирғизистонда Starlink ваколатхонасини очиш бўйича процессуал масалалар кўриб чиқилгани” маълум қилинди.

Starlink - SpaceX компаниясининг глобал сунъий йўлдош тизими. У 2019-йилда юқори тезликдаги интернетни қиммат, беқарор ёки мавжуд бўлмаган жойларга етказиш учун яратилган.

Корпорация 42 000 та кичик ўлчамли сунъий йўлдошларни паст Ер орбитасига юборишни режалаштирмоқда. Улар бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги Интернетни тарқатишни таъминлайди.

Ҳозирда бу тизим 48 мамлакатда мавжуд. SpaceX харитаси Қирғизистонда 2024-йилда кириш очилиши кутилаётганини кўрсатади.

SpaceX (Space Exploration Technologies Corporation) Ернинг паст орбитасидан космик кемаларни қайтаришга қодир ягона хусусий компаниядир. У 2002 йилда америкалик тадбиркор, муҳандис ва миллиардер Илон Маск томонидан ташкил этилган. Маск, шунингдек, Тесла компаниясининг бош директори ва Twitter эгасидир.

Муаллиф: Медина Шамшидинова

Бош бетдаги иллюстратив сурат