Акилбек Жапаров Қирғизистон санкцияга учрамаслиги учун чора кўрилишини билдирди

112

Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Қирғизистон санкцияга учрамаслиги учун чора кўрилишини билдирди. Бу ҳақда у Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги сарҳисоби бўйича йиғинда айтди.

У Қирғизистонга АҚШ билан Евроиттифоқнинг делегациялари келганини эсга солиб, ҳукумат томонидан барча превентив чоралар кўрилаётганини таъкидлади. Вазирлар Маҳкамаси бошчисининг айтишича, давлатда савдонинг шаффофлигини таъминлаш билан санкцияга учраш хавфларини бартараф қилиш ишлари бормоқда.

«Санкциядаги товарлар бизнинг чегарадан ўтиб кетмаслиги учун чора кўрилади», — деб ёзди Жапаровнинг сўзларини Баракелде нашри.

Жапаров Қирғизистондан Россияга ташилаётиб Қозоғистонда қўлга олинган Хитойда ишлаб чиқарилган DJI Agras T30 русумидаги 14 дрон бўйича ҳам изоҳ берди. Дронлар қўлга олингани июнь ойи бошида маълум бўлган. Қозоғистоннинг Божхона хизмати билдиришича, товарни олиб ўтаётган «Импульс-Инвест» МЧЖнинг  товарга лицензияси бўлмаган.

«Қозоғистон томоннинг фикри бўйича, 2022 йили бу товар биздан борибди. Улардан ҳеч қандай далилларни олган эмасмиз», — деди Жапаров.

18 июлда The Washington Post нашрининг журналистлари АҚШдаги масъул ходимлар орасидаги манбаларига таяниб, АҚШ президентининг администрацияси Қирғизистонга нисбатан Россияга санциялардан четлаб ўтишга «кўмаклашгани» учун иқтисодий таъсир чораларини режалаштираётганини ёзган. Аниқ қайси чоралар ҳақида сўз бўлаётганини нашр айтган эмас.

Нашрнинг маълумотига кўра, бу чоралар зудлик билан шу ҳафтада қабул қилиниши мумкин. Журналистларнинг ўз манбалари бир қатор америкалик ва европалик дипломатларнинг Бишкекдаги бир неча ой давом этган сафаридан натижа бўлмаганини билдиришган.

Бу маълумот бўйича МХДҚ ҳам изоҳ бериб, «АҚШ ва ғарб давлатлари Россияга қарши киритган санкция чекловларини сақлаш режимини бузишга қирғиз давлатининг ўзини ҳам, давлат тузумлари билан компанияларнинг алоқаси йўқлигини» билдирган. Махсус хизмати санкциявий чораларнинг бузилишига хусусий компанияларнинг алоқаси бўлиши мумкин деб тахмин қилиб, бундай фирмаларни аниқлашга ваъда берган.

Бунгача «Азаттиқ» нашри Қирғизистон ва Қозоғистон компаниялари Украинадаги урушга алоқадор рус компанияларига ғарб техникаларини етказиб бергани ҳақида ёзган.

Журналистлар Ғарбнинг Марказий Осиё орқали ҳарбий товарларни ўтишига тўсқинлик қилишига қарамай, қирғиз ва қозоқ компаниялари бир йўналишда фойдаланувчи технологияларни ташиганини аниқлашган.

Россия 2022 йилнинг февралида Украинага ҳужум бошлангандан кейин АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар киритиб, ҳарбий соҳада қўлланиши мумкин технологиялар экспортини қийинлаштирган. Бироқ Россия бу чекловларга илинмай қолган бошқа давлатлар орқали, жумладан Қирғизистон ва Қозоғистон орқали ғарб технологияларини олишни давом эттирмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ аввалроқ Россиянинг ҳарбий тармоғига кўмаклашган бир қирғиз ишхонасига санкция киритгани маълум. Бу Tro.Ya деб аталган компания экани маълум бўлган. Мазкур компанияни АҚШнинг Савдо вазирлиги Россиянинг ҳарбий ва мудофаа тармоқларини қўллагани учун қора рўйхатга киритган.