Бюджетга йил бошидан бери йўл қоидаларини бузганлардан 241,3 млн сом тушди

80

Республикада йил бошидан бери йўл қоидаларини бузган ҳайдовчилардан 241 млн 310 минг 765 сом жарима тушди. Бу ҳақда 19 июлда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси билдирди.

Маълумотга кўра, 6 ойда йўл қоидасини 486 минг 83 ҳайдовчи бузган. Унинг 188 минг 799 йўл белгиларига бўйсунмаган, 137 минг 612 ҳайдовчи хавфсизлик камарини тоқмай, 71 минг 172 ҳайдовчи тезликни ошириб ҳайдаган. Яна 5440 киши маст ҳолда, 4 минг 910 киши ҳужжатлари йўқ машина бошқарган. Шунингдек, 1696 ҳайдовчи ойнасини ноқонуний қорайтиргани учун жарима тўлаб, 206 ҳайдовчи бебошликда айбланган.

76 минг 248 ҳайдовчи турли қоидаларни бузган. 37 минг 764 машина жарима майдонига киритилган.

Улардан давлат бюджетига умумий 241 млн 310 минг 765 сом тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу вақтига қараганда 38 млн 647 минг 865 сомга кўп.

Бунгача ИИВнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси 8 мартдан бошлаб маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчилар бир йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинишини билдирган.

Бундан ташқари, қоида бузган ҳайдовчиларнинг жарима миқдори ўзгарган. Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарганларга олдин 5500 сом бўлса, кейин 15 минг, қарши томонга ўтиш 15 минг сохта рақам билан транспорт бошқариш 20 минг сомга кўтарилган.

Муаллиф: Айчурок Кенжекулова