Сўнгги ярим йилда Қирғизистоннинг мудофаа салоҳиятини ошииришга 40 млрд сом ажратилди — Ташиев

113

МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев ўлканинг мудофаа салоҳиятини оширишга 2023 йилнинг дастлабки олти ойида 40 миллиард сомдан ортиқ пул ажратилганини билдирди. Бу ҳақда у 20 июлда 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигининг сарҳисоби борасидаги Вазирлар Маҳкамасининг йиғинида билдирди.

У бу маблағга ҳарбий техника ва қурол-яроқлар олиниб, янгиланаётганини айтди.

МХДҚ бошчисининг маълумотига бўйича, ўлканинг мудофаа салоҳиятига уч йилда умумий 120 млрд сомдан ортиқ ($1,3 млрд юқори) маблағ сарфланган. 2020 йили бу тармоққа Ташиев билдиришича, 3,5 млрд сом сарфланса, 2021 йили мудофаага кетган ҳаражат 32 млрд сомни, 2022 йили — 53 млрд сомни ташкил қилган.

«Биз бошқа давлатлар олмасдан олдин “Байрактар”, “«Аксунгур” ва “Акинжи” учувчисиз учувчи аппаратларни олдик, «Печора-2 БМ», Ми-8 ва Ми-17 вертолётларини олдик», — деди Ташиев.

Қирғизистон ҳарбий техникаларни ва қурол-яроқларни сотиб олиш билан қуролли кучларни ривожлантиришга ва кучайтиришга катта маблағ сарфламоқда.

Ҳукумат 2021 ва 2022 йиллари Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда икки марта қуролли можаро чиққанда қуролли кучларга алоҳида эътибор бера бошлаган.