Видео: Тўрт ойда Иссиқкўлнинг тубидан 10 тоннадан ошиқ чиқинди чиқарилди

128

Тўрт ойдан бери Иссиқкўлнинг тубини тозалаш ишлари давом этмоқда. ФВВнинг ғаввослари бу вақт оралиғида 10 тоннадан ортиқ чиқинди чиқаришди.

Вазирликнинг 18 июлда эълон қилинган видеосида кўлнинг 215 мингга яқин майдони тозалангани айтилган. У ердан чиқиндидан ташқари 97 минг метрдан ортиқ балиқ овловчи тўрлар чиқарилган.

Маълумотга кўра, кўлдаги «Ак-Бермет», «Рахат», «Алтин-Кол», «Элинг», «Евразия» дам олиш масканлари ва «Молтур» кема тўхташ жойининг ҳудуди тозалаб битирилди.

ФВВ президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан қўлнинг тубини март ойидан тозалаш бошлаган. Ҳозирда Чолпон-Ата ва Кара-Ой ҳудудида тозалаш ишлари бормоқда.

Яқинда Иссиқкўл билан Сон-Кўлда тижорий мақсадда балиқ овлаш вақтинча тақиқланди. Ишқибозлик ва спорт балиқ овларига, балиқ етиштириш бўйича йиллик режалаштирилган ишларни олиб боришга, илмий-текширувларни ва балиқларнинг ҳолатига мониторинг олиб боришга рухсат берилиши айтилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи