Қирғизистонда сўнгги ярим йилда 5 тоннадан ошиқ гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан олинди

102
Иллюстратив сурат

Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида гиёҳвандликка боғлиқ 753 жиноят ишини аниқлади. Бу ҳақда 18 июлда ИИВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, умумий 5 тоннадан ортиқ гиёҳванд ва психотроп моддалар ва прекурсорлар ноқонуний муомаладан олинган.

Вазирликдан 6 ой ичида гиёҳвандликни олдини олиш борасида 180дан ортиқ чора-тадбирлар ўтказилганини таъкидлашди.

Шунингдек, ишни ёмон ташкил қилгани учун Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати вилоят бошқармасининг бир неча раҳбар ва ходимлари дисциплинар жавобгарликка тортилди.

ИИВнинг расмий маълумотига кўра, 2022 йили гиёҳвандликка боғлиқ 463 жиноят аниқланиб, 11 лабораториянинг иши тўхтатилган.

Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишини олдини олиш натижасида деярлик 6,6 тонна гиёҳванд, психотроп моддалар ва прекурсорлар олинган.

Муаллиф: Айчурок Кенжекулова