Президент фондининг маблағлари ҳисобидан республика касалхоналари учун 10 гемодиализ аппарати олинди

117

Ҳукумат президент Садир Жапаров фондининг маблағи ҳисобидан республикадаги касалхоналар учун 10 дона янги гемодиализ аппаратини сотиб олди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Жапаровнинг маъмуриятидан аппаратлар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида сотиб олинганини айтишди. Аппаратлар сув тозалаш тизимлари ва керакли материаллар тўплами билан умумий 16 млн 552 минг 250 сомга сотиб олинди.

Сотиб олинган гемодиализ аппаратларининг тўрттаси Бишкекдаги давлат қирғиз-турк «Достук» касалхонасига ўрнатилгани маълум бўлди. Яна тўрттаси Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказининг гемодиализ бўлимига қўйилиб, қолган иккитаси Норин вилоятнинг Жумгал тумани умумий шифокорлик амалий марказига ўтказиб берилади.

2023 йилнинг апрелидаги маълумотга кўра, Қирғизистонда 5 стадиядаги буйрак етишмовчилиги билан жабрланган икки мингдан ортиқ одам бепул гемодиализ олади, унга давлат ҳар йили бюджетдан 2 млрд сом беради.

Гемодиализ — бу сурункали буйрак касалликларини даволашнинг энг кенг тарқалган тури.

Бунгача президент маъмуриятидан қирғиз-турк «Достук» касалхонасида буйрак ва бошқа ички органларни алмаштириш бўйича операциялар бошланишини билдиришган. Операциянинг тахминий нархи 7 минг доллар атрофида бўлиши айтилган, бу бошқа давлатларга нисбатан анча арзон.